Uels (hudud)

Уэлс (Wалес) — Буюк Британияннинг маъмурий-сиёсий қисми (тарихий-географик ҳудуд). Уэлс ярим орол ва унга ёндош Англси оролида жойлашган. Майдони- 20,8 минг км². Аҳолиси 3 млн. кишига яқин (2000). Энг катта шаҳри — Кардифф. Маъмурий жиҳатдан 8 графликка бўлинган. Туб аҳолиси — валлий (уэлс)лар ташкил этади.
Ер юзасининг кўп қисми тоғлик ҳисобланади. Энг баланд жойи 1085 м. Иқлими-мўътадил денгиз иқлими ташкил этади. Ўрмон, ўтлоқ ва ялангликлар бор. Тошкўмир, темир ва полиметалл рудалари конлари мавжуд.
Тарихи
Уэлс ҳудудида қадимда кимврларнинг келт қабилалари яшаган. Англосакс (В—ВИ асрлар) ва норманд (Па.)ларнинг Британия ороларини босиб олишлари натижасида Уэлс ҳудудидаги келт қабилаларидан бири бўлган бриттларнинг бир қисми бошқа жойларга кўчирилган. ХИИИ аср охирида У. ҳудудини Англия эгаллаб олган (1536-йил гача мухтор князлик). 1301-йилдан инглиз тахтининг ворислари „Уэлс шаҳзодаси“ унвонига эгадирлар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |