Ueno (Gunma)
Уэно (японча: 上野村, Уэно-мура) Япониянинг Гунма префектурасида жойлашган қишлоқ. 2020-йил 1-октабр ҳолатига кўра, қишлоқда 571 та хонадонда 1149 нафар аҳоли истиқомат қилган[1], аҳоли зичлиги 1 км2 га 6,3 кишидан тўғри келади. Қишлоқнинг умумий майдони 181,85 квадрат километр (70,21 ми²) ни ташкил этади. Қишлоқ Япониядаги барча муниципалитетлар орасида энг паст аҳоли зичлиги кўрсаткичларига эга.
Уэно 上野村 | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| {{{минтақа_тури}}} | Канто вилояти |
| Асос солинган | 1889-йил 1-апрел |
| Майдон | 18,185 км2 (7,021 кв ми) |
| Иқлим тури | нам континентал иқлим |
| Расмий тил(лар)и | япон |
| Аҳолиси (2020-йил 1-октябр) |
1 149 |
| Зичлиги | 6.3 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+9:00 |
| Телефон коди | 0274-59-2111 |
Географияси
Уэно Гунма префектурасининг ўта тоғли жануби-ғарбий ҳудудида жойлашган бўлиб, жанубда Саитама префектураси ва ғарбда Нагано префектураси билан чегарадош ҳисоблаанди.
- Тоғлар
- Сува тоғи
- Осутака тоғи (1639 м)
- Такамагаҳара тоғи (1979 м)
- Дарёлар
Атрофдаги муниципалитетлар
- Чичибу
- Огано
- Каваками
- Минамиаики
- Китааики
- Сакуҳо
Иқлими
Уэно нам континентал иқлимга эга (Кöппен Дфб) бўлиб, ёзи иссиқ ва қиши қаттиқ қор ёғиши билан ажралиб туради. Уэнода ўртача йиллик ҳарорат 8,0 °C ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1479 мм бўлиб, энг серёғин ой сентябр ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 20,6 °C, энг паст ҳарорати эса январда, −4,2 °C атрофида бўлади[2].
Демографияси
Япон аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[3], Уэно аҳолиси сони 1950-йилларда энг юқори чўққисига чиққан ва ҳозир у бир аср олдин бўлган сонининг чорак қисмига тенг.
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1920 | 4,423 | — |
| 1930 | 3,895 | −11.9% |
| 1940 | 3,887 | −0.2% |
| 1950 | 4,721 | +21.5% |
| 1960 | 4,299 | −8.9% |
| 1970 | 2,996 | −30.3% |
| 1980 | 2,309 | −22.9% |
| 1990 | 1,711 | −25.9% |
| 2000 | 2,285 | +33.5% |
| 2010 | 1,306 | −42.8% |
| 2020 | 1,128 | −13.6% |
Тарихи
Эдо даврида ҳозирги Уэно ҳудуди Козуке провинсиясидаги Токугава сёгунати томонидан бевосита бошқариладиган тенрё ҳудудининг бир қисми бўлган.
Уэно қишлоғи 1889-йил 1-апрелда Гунма префектураси Минамиканра туманида Меидзи реставрациясидан сўнг замонавий муниципалитетлар тизимини яратилиши билан ташкил этилган. 1896-йилда Минамиканра тумани Мидоно ва Таго туманлари билан бирлаштирилиб, Тано тумани ташкил этилган. 1985-йил 12-августда Ҳанеда аэропортидан Итами аэропортига йўл олган Жапан Аирлинес авиакомпаниясининг 123-рейси Уэно қишлоғи чегарасидаги ҳудудга қулаб тушади ва дунёдаги энг ҳалокатли самолёт авиация содир бўлиб, бунинг натижасида 520 киши ҳалок бўлади[4].
Қишлоқ марказий ҳукуматнинг Япониядаги муниципалитетларни бирлаштириш ва тарқатиш бўйича берилган кўрсатмаларини рад этди. Чунки аҳоли сони камайганига қарамай, Уэно тўғони ва Токио Каннагава электр станциясидан олинган даромад маҳаллий ҳукуматга префектурадаги энг юқори молиявий қувват кўрсаткичини берар эди.
Ҳукумат
Уэно тўғридан-тўғри сайланадиган мер ва саккиз аъзодан иборат бир палатали шаҳар кенгашига эга бўлган мер-кенгаш бошқарув шаклига эга. Уэно Фужиока шаҳри ва Уэно қишлоғи билан биргаликда Гунма префектураси ассамблеясига икки аъзодан қўшиш ҳуқуқига эга. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония Диэт қуйи палатасининг Гунма 4-округи таркибига киради.
Иқтисодиёти
Уэно иқтисодиёти кўп жиҳатдан қишлоқ ва ўрмон хўжалигига асосланади.
Таълим тизими
Уэнода қишлоқ ҳукумати томонидан бошқариладиган битта давлат бошланғич мактаби ва битта давлат ўрта мактаби фаолият юритади[5]. Қишлоқда юқори мактаб мавжуд эмас.
Транспорт
Темир йўл
Уэно йўловчи темир йўл хизматига эга эмас.
Автобус
Уэно қишлоқ автобуси Жошин электр темир йўли Шимонита стансиясидан ва Ниппон Чуо автобуси эса Окутано линияси ЖР Шарқий йўналиши Шинмачи стансиясидан (Гунма) келади.
Магистрал йўл
- Миллий йўналиш 299
- Миллий йўналиш 462
Халқаро муносабатлар
Маҳаллий диққатга сазовор жойлар
- Уэно тўғони
- Уэно осмон кўприги — Уэно осмон кўприги 225 метр узунликдаги пиёдалар учун бунёд этилган осма кўприкдир. 90 метр баландликда у ерда ажойиб манзараларни кўриш мумкин[6][7]
- Шионосава Онсен
Галерея
Манбалар
- ↑ „Уэно Виллаге оффиcиал статистиcс“ (жа).
- ↑ Уэно cлимате дата
- ↑ Уэно популатион статистиcс
- ↑ "Аирcрафт Аccидент Инвестигатион Репорт Жапан Аир Линес Cо., Лтд. Боэинг 747 СР-100, ЖА8119 Гунма Префеcтуре, Жапан Аугуст 12, 1985." 8 (19/332). Ретриэвед он Аугуст 18, 2010.
- ↑ „学校教育“. Уэно Виллаге. Қаралди: 2019-йил 19-октябр. — Уэно Элементарй ҳомепаге (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-10-18 санасида архивланган) анд Уэно Жуниор Ҳигҳ ҳомепаге (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-08-10 санасида архивланган)
- ↑ „Скй Бридге“ (эн). Тоурист Гуиде оф Гунма Префеcтуре. Буреау оф Тоурисм, Гунма Префеcтурал Говернмент. 2020-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-ноябр.
- ↑ „Скйбридге“ (жа). Уэно Виллаге Оффиcе. Қаралди: 2019-йил 9-феврал.
Ҳаволалар
- Расмий веб -сайт (японча)