Уфа — шаҳар (1586-йилдан), Бошқирдистон Республикаси пойтахти. Оқ Идил дарёсига Уфа ва Дема дарёлари қуйиладиган жойда. Транспорт йўли, дарё, автомобил ва ҳаво йўллари чорраҳаси. Аҳолиси 1 144 809 минг киши (2020)[1]. Шаҳар 1574-йилда бошқирдлар қалъаси Тўратау ўрнида рус қалъаси сифатида вужудга келган. 1781-йилдан Уфа ноиблиги, 1796-йилдан Оренбург, 1865-йилдан Уфа губернияси маркази. 1922—91 йилларда Бошқирдистон Мухтор ССР, 1991-йилдан Бошқирдистон Республикаси пойтахти.

Нефтни қайта ишлаш, кимё, нефт кимёси („Башнефт“ и.ч. бирлашмаси, Новоуфим, Уфа нефтни қайта ишлаш заводлари, „Уфанефтехим“, „Уфаоргсинтез“ корхоналари), машинасозлик ва металлсозлик (моторсозлик, приборсозлик, агрегат, „Оргтехника“ и.ч. бирлашмалари; „Электроаппарат“, „Промсвяз“, „Уфаселмаш“ ва бошқа заводлар), ёғочсозлик, енгил, озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. 7 олий ўқув юрти (шу жумладан, Бошқирдистон университети), Россия Фанлар академияси нинг илмий маркази, 4 театр (шу жумладан, опера ва балет театри). Бошқирдистон давлат бадиий музейи, М. Ғафури музейи бор. Шаҳар марказида Салават Юлаевга ёдгорлик ўрнатилган.

Манбалар




  1. ↑ „Крупнейшие города России-2023: численность населения, места в рейтингах“ (2022-йил 16-ноябр). 2023-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-октябр.