Ufar
Уфар, уфор — қад. дойра (шунингдек, ноғора) усулларидан бири. Ўтмиш мусиқа рисолаларида У.нинг бир канча турлари келтирилган. Уларнинг ҳозирда кенг тарқалган шакли — бумбак; 2) халқ ва мумтоз мусиқада шу усул жўрлигида ижро этиладиган чолғу ва ашула йўллари У.лар 3/4 ва 6/8 такт ўлчовидаги 2 хил усулда ижро этилади (бумбакабакбумбак ёки бумбакобумбак); Шашмақом ашула бўлимининг 1 ва 2гуруҳ шўбалари туркуми У.лар билан тамомланади. Улар 1 гуруҳ шўбаларида Уфари Уз зол (Бузрук макрмида), Уфари Ушшоқ (Ростда), Уфари Бает (Навода), Уфари Чоргоҳ, Уфари Сегоқ (Сегоҳда), Уфари Ироқ (Ироқда) деб номланади. 2гуруҳ шўбаларида эса Савт, Мўғулча йўлларидаги шўбалар номи билан қўшиб аталади. Мас, Уфари Мўғулчаи Бузрук, Уфари Савти Ушшоқ каби. Шўъбалардаги У.лар у ёки бу шўба асосий қисмининг У. усулига туширилган ритмик вариантидир. У. ларнинг сурнай йўллари ҳам яратилган. Айниқса, туркумли сурнай йўлларида куйларнинг охирги қисми У. усулида ижро этилади. У.лар жозибали, енгил куй ва ашулалар бўлиб, ёқимли ва равон янграйди. Кўпинча улар жўрлигида турли рақслар ижро этилади. У.лар узбек, тожик ва кўпгина бошқа Шарқ халклари мусиқасида кенг тарқалган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |