Ugandada Islom
Уганда аҳолисининг асосий қисми насронийларни ташкил қилиб, Ислом мамлакатда иккинчи энг кенг тарқалган диндир. 2014-йилги Миллий аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Уганда аҳолининг 14 фоизи исломга эътиқод қилиши аниқланган[1]. Пю тадқиқот маркази 2014-йилда угандаликларнинг 11,5 фоизини мусулмонлар ташкил қилишини эълон қилган, шу билан бирга танзанияликларнинг 35,2 фоизи, кенияликларнинг 9,7 фоизи, жанубий суданликларнинг 6,2 фоизи, бурундияликларнинг 2,8 фоизи ва руандаликларнинг 1,8 фоизи мусолмонлар қатламига мансуб[2]. Угандада мусулмонларнинг катта қисми суннийлардир. Шиа ва Аҳмадия оқимига мансуб бўлганлар ҳам бор[3].
| Мамлакатлар бўйича ислом |
|---|
2009-йилда эълон қилинган ҳисоботга кўра Уганда шарқидаги Иганга минтақасида истиқомат қилувчи мусулмонлар сон жиҳатидан энг юқори кўрсаткични ташкил қилади[4].
Тарих
Ислом Угандада 1844-йилда араб савдогарининг марказий Угандадаги Буганда Қироллиги ҳукмдори Сууна ИИ га ваъз қилганида қайд этилган. Шунингдек Ислом мамлакаат бўйлаб мусулмон мустамлакачи маъмурлар воситасида ҳам кенг тарқалди[5]. Британияликлар томонидан таъқибга учраганига қарамай, ислом мустамлакачилик даврида ҳам гуллаб-яшнади ва 1950-йилларда мустамлакачи офицер томонидан Угандада энг тез ўсаётган дин деб эътироф этилган. Уганданинг деярли барча йирик шаҳарларида масжидлар барпо этилган. Шунингдек шаҳзода Бадру Какунгулу томонидан ташкил этилган Уганда Мусулмонлар Таълими Уюшмаси осиё мусулмонлари ёрдамида ғарб таълим дастурини жорий қилиб мамлакат бўйлаб юзлаб бошланғич мактабларни барпо этди[5].
2002-йилги аҳолини рўйхатга олиш
2002-йилги миллий аҳолини рўйхатга олишда мусулмонлар аҳолининг 12,1 фоизини ташкил этиши қайд этилган[6] :11.
Географик тақсимот
Юмбе тумани мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган ягона туман ҳисобланади (76%). Маюге (36%) ва Иганга (34%) туманларида мусулмонлар озчиликни ташкил қилади.


Манбалар
- ↑ „Уганда“ (эн-УС). Унитед Статес Департмент оф Стате. Қаралди: 2023-йил 7-декабр.
- ↑ „Глобал Религиоус Диверситй: Аппендих 2, Религиоус Диверситй Индех Сcорес анд Религиоус Адҳеренц бй Регион анд Cоунтрй“. Пеw Ресеарч Cентер (2014-йил 4-апрел). Қаралди: 2017-йил 19-январ.
- ↑ „Тҳе Wорлд'с Муслимс: Унитй анд Диверситй“. Пеw Форум он Религиоус & Публиc лифе (2012-йил 9-август). 2012-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 14-август.
- ↑ Унитед Статес Департмент оф Стате. „Уганда“. Интернатионал Религиоус Фреэдом Репорт 2009 (2009-йил 26-октябр). 2009-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 5-июн.
- ↑ 5,0 5,1 Касози 1985.
- ↑ „2002 Уганда Популатион анд Ҳоусинг Cенсус - Маин Репорт“ (ПДФ). Уганда Буреау оф Статистиcс. 2017-йил 12-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 19-январ.