Угарит тили — ўлик сом тилларидан бири. Мил. ав. 23—ХИИИ асрларда Ўрта денгизнинг шим.шарқий соҳилида жойлашган Угарит давлатида, эҳтимол, Шим. Сурияда ва ундан кенгроқ ҳудудда тарқалган. Фонетика ва морфология соҳаларида бошқа сом тиллари билан ўхшаш ва фарқли томонлари бор. Мас, о ўрнида а ишлатиш (алашиш), қад. ундошлар таркибининг сақланганлиги, от ва феълларда флектив ўзгаришларнинг мавжудлиги, артиклнинг йўқлиги ва бошқа Лексикасида ўзига ҳудудий яқин аккад, шумер ва хуррит тилларидан кўплаб ўзлашмалар бўлган. Угарит тили ёдгорликлари (шеърий ҳикоялар, ибодат матнлари, расмий ҳужжатлар, мактублар) мил. ав. 2-минг йилликнинг 1-ярмигача шаклланган угарит ёзувида битилган.