Угарит ёзуви — консонант ҳарфтовуш ёзуви (миххат); мил. ав. ХИВ—ХИИИ асрларда Угарит давлатида угарит тилидаги, шунингдек, хуррит тилидаги, баъзан аккад тилицаги матнларни ёзиш учун қўлланган. Угарит ёзувида битилган матнлар Угаритдан ташқари ҳудудларда, жумладан, Фаластинда ҳам топилган. Угарит ёзувининг шумераккад миххати билан генетик алоқаси борлиги ҳақидаги фикр унча ишонарли эмас. Унинг финикий ва жан. араб ёзуви билан келиб чиқиши бир деган фараз ҳам ҳозирча тасдикланмаган. Угарит ёзуви мил. ав. 2-минг йилликнинг 1ярмигача пайдо бўлган. Дастлаб Угарит ёзуви бизгача етиб келмаган бўғинли миххат ёзувидан келиб чиққан ва унда 30 та белги бўлган. Бу белгилар, асосан, ундош товушларни ифодалаган. Матнларни тушунишни осонлаштириш учун махсус сўзажраткичлар (вертикал михсимон белгилар) қўлланган. Мил. ав. 2-минг йилликнинг 2ярмида Угарит ёзувининг финикий ёзуви таъсирида қисқарган шакли (30 та ўрнига 22 та белги) ҳам мавжуд бўлган. Угарит ёзуви баъзи ижтимоийсиёсий воқеалар оқибатида мил. ав. 1-минг йиллик бошларида муомаладан чиққан. Ушбу ёзув 1929—30 йиллардаги археологик казишмалар натижасида фанга маълум бўлган ва франсуз олимлари Э.Дорм ва Ш. Виролло ҳамда немис олими Х. Бауэр томонидан ўқилган.

Угарит алифбоси

Манбалар