Ugom badani
Угом бадани (лотинча: Бергениа угамиcа) – икки уруғпаллалилар синфи, бергениа туркумига мансуб кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Угом ва Писком тоғ тизмалари ҳудудида тарқалган. Денгиз сатҳидан 2300-2500 метр баландликда ўсади[1].
| Угом бадани | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Юксак ўсимликлар |
| Синф: | Икки уруғпаллалилар |
| Туркум: | Бергениа |
| Бинар номи | |
| Бергениа угамиcа | |
Тавсифи
Баландлиги 30 см гача етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Ўқ илдиз системасига эга, илдизи ёғон. Ёғон илдизпояга эга, диаметри 3,5 см. Пояси қалин, баргсиз, туксиз. Ёпирма барглари бандли, қалин, узунлиги 15 см гача, четлари кунгурали ёки қўш тишли. Барглари тўқ яшил, куз ва қиш ойларида жигарранг тусга киради, икки уч йилгача сақланиб туриши мумкин. Япроқлари кенг эллипссимон ёки юмалоқ шаклда. Гуллари икки жинсли, зич рўвак қалқонсимон тўпгулда жойлашган. Тўпгули безчали туклар билан қопланган. Гултожибарглари тўқ пушти тусда. Уруғчибарги 2 та уруғдоннинг қўшилишидан ҳосил бўлган, устунчаси иккита. Чангчилари 10 тагача етади. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Июл ойида гуллаб меваси августда пишиб етилади. Уруғи ва илдизпояси орқали кўпаяди.
Йил давомида яшил рангини сақлаб туради, фақат совуқ куз ва қиш ойларида барглари қўнғир тусга киради.
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Табиатда жуда кам тарқалган. Кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади. Тошкент вилояти Угом ва Писком тоғ тизмалари ҳудудида тарқалган. Денгиз сатҳидан 2300-2500 метр баландликдаги, қояларнинг ёриқларида ўсади. Угом-чатқол давлат табиат миллий боғи ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].
Манбалар
- ↑ „Бергениа угамиcа“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.