Угорлар — тил жиҳатдан қардош бўлган Урал ортидаги мансилар ва хантилар, Дунайдаги венгерлар (мадъярлар)нинг умумлашма номи. Финугор тил гуруҳига мансуб угор тилларида сўзлашади. ХИИ асрга оид рус манбаларида венгерларнинг аждодлари „угра“, „угор“, ханти ва мансиларни эса, „югра“ деб аталган. Кейинчалик „югра“ номи, асосан, хантиларни англатган.