Uippl kasalligi
Уипп касаллиги — ингичка ичак лимфа томирларини бактериялар таъсирида пайдо бўлган гликозамингликан комплекслари билан ёпилиб қолиши оқибатида юзага келади. Касаллик ярим тизимли ўзгаришлар — экссудатив энтеропатиялар, мал’абсорбсия синдроми, артралгия, полисерозит ва неврологик белгилар билан кечади. У нисбатан кам учрайди ва 1907 — йилда Америкалик патанатом Уиппл томонидан ёритилганлиги сабабли унинг номи билан аталади. Кўпроқ (5-10 марта) 40-50 ёшдаги аёллар касалланади. Муаллиф касалликнинг асоси ёг ' алмашинувининг бузилиши эканлигини айтди ва уни „интерстициал липодистрофия“ деб аташни таклиф қилди.
| Уиппл касаллиги |
|---|
Этиологияси ва патогенези
Касаллик этиологияси аниқланмаган бўлса ҳам бактериялар аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида айрим фикрлар мавжуд. Чунки айнан бактериялар ёки улар фагоситозга учраши оқибатида ҳосил бўлади. Комплекслар ўз навбатида ингичка ичак ва унинг шиллиқ қавати сўрғичлари лимфа йўлларини блоклаб қўяди ва ундан сўнг бошқа аъзоларда реактив ўзгаришлар кузатилади. Лимфа тугунларидаги юқори гидростатик босим ҳамда шиллиқ пардани ўтказиш қобилиятини бузилиши сув ва оқсилларини ичак бўшлиғида экссудасия бўлишига олиб келади. Лимфа тугунларидаги ўзгаришлар нафақат ингичка ичак балки фйрим сероз қобиқларда (қорин парда, плевра, перикард) бўғимлар, жигар, миокард ҳатто бош мияда ҳам кузатилади. Бу касаллик кечишига тизимли тус беради.
Аломатлар
| Мал’абсорбсия
синдроми (70-85% беморларда) |
Клиник белгилари-сурункали диарея, стеаторея, қорин дам бўлиш ва
унда оғриқлар, тана вазнининг камайиб бориши, оқсил, ёг' ва углевод алмашинуви бузилиши белгилари, полигиповитаминоз Рентген текширишда — ингичка ичак қовузлоқларининг кенгайиши аъзони ташқаридан босиши хисобига тўлиш дефекторлари УТТ,КТ — мезентериал, парапанкреатик, ретроперитонеал лимфа тугунларини катталашиши Ингичка ичак шиллиқ қаватини морфологик текширганда -УИППЛ касаллигига хос ўзгаришлар |
|---|---|
| Бўғим симптомлари
(60-80% беморларда) |
Клиник белгилари-қайталанувчи артралгиялар, йирик периферик ёки бел
умуртқалараро бўғимларнинг олигоартрит ва полиартритлари Рентген текширишда — бўғимларда деформация ва деструксия белгилари бўлмаслиги |
| Ўпка симптомлари
(30-50% беморларда) |
Клиник белгилари- қуруқ ёки шиллиқни балғам ажралиши билан келувчи
сурункали йўтал, плеврада оғриқлар Рентген текширишда — кўкс оралиғида лимфа тугунларининг катталашиши |
| Буйрак усти бези
етишмовчилигида (15-25% беморларда) |
Клиник белгилари- мушак холсизлиги, тери пигменттацияси, паст қон босими,
гипогликемияга мойиллик Гормонлар миқдорини текширишда — кортизолни камайиши, АКТГ кўрсаткичини ошиши |
Даволаш
Уиппл касаллигининг даволаш узоқ муддат антибиотиклар буюришга ва кўп сонли мал’абсорбсия синдроми белгиларини бартараф этишга қаратилган.
Одатда пенициллин ва тетрасиклин, амписиллин, тетрасиклин 4-6 ой давомида қўлланади. Бир вақтнинг ўзида дисбактериозни олдини олиш мақсадида линекс, бактисубтил, хилак-форте ва бошқалар буюрилади
Манбалар
- Бойко Т. И.. Болезн Уиппла: клиника, диагностика, лечениэ./ „Здорове Украини“ № 21/1 ноябр 2006 г.
- Харченко Н. В.. Целиакия, болезн Уиппла — клиническиэ маски./"Здорове Украини" № 139 октябр 2005 г.
- Пиргиоти М., Кириакидис А. Болезн Уиппла: происхождениэ, клиническая картина, лечениэ. Анналс оф Гастроэнтерологй, 2004. Пер. с англ. Н. Д. Фирсовой.
- „Децкиэ болезни“ под редаксиэй Володина Н. Н., Мухиной Ю. Г., 2011 г.