Ujda jangi
Ужда жанги Муваҳҳидлар халифаси Маринийлар томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда Зайёнийларга қарши ҳужум уюштирганда юзага келган жанг[1].
| Ужда жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||
| Рақиблар | |||||||
| Муваҳҳидлар давлати Маринийлар давлати |
Тилимсан султонлиги | ||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Абул Ҳасан Саид Му’тазид † | Яғмурасан ибн Зайён | ||||||
| Кучлар | |||||||
| Номаълум | Номаълум | ||||||
1248-йилда Муваҳҳидлар уларга бўйсунган Маринийлар билан бирга Яғмурасан ибн Зайён турган қал’ани қамал қилдилар[1][2]. Муваҳҳид халифаси Абул Ҳасан Саид Му’тазид лашкар тортиб келиб, Яғмурасанга унга бўйсуниб, ўзининг олий ҳукмдори сифатида тан олишни таклиф қилди[1]. Яғмурасан бу таклифни рад этди ва Муваҳҳид халифаси унга қарши юриш қилди, халифа Яғмурасан томонидан қўйилган қўмондонлик пистирмасига тушиб, мағлуб этилди[1][2][3]. Жанг Ужданинг жанубидаги Темзездект қал’аси қаршисида бўлиб ўтди[4].
Муваҳҳид халифаси Муайян Юсуф ибн Абдулмўминнинг найза зарбасидан оғир яраланади ва Яғмурасаннинг амакиваччаси Ёқуб ибн Жаббор вазир Яҳё ибн Аттучни ўлдиради. Халифа Абул Ҳасан Саид Му’тазиднинг ўлими Муваҳҳид қамалчи қўшинларининг тарқалишига сабаб бўлди. Бошқа бир ривоятда Яғмурасан халифалик мартабасига ҳурмат юзасидан отидан тушиб, афсусда эканлигини айтган дейилади. Яраланган халифа қисқа фурсатдан сўнг вафот этди[4].
Мўминийлар халифаси Зайёний ғолиблари қўлида катта ўлжа қолдиради: исломнинг учинчи халифаси Усмон ибн Аффоннинг Қур’они (Қур’он матнининг асл нусхаларидан бири бўлиб, илгари Умавий халифаларига, кейин эса Қуртаба Умавийларига тегишли бўлган, сўнгра Испанияни забт этиш чоғида Муваҳҳидлар томонидан қўлга киритилган), субан деб аталган „Аждарҳо маржони“ ҳамда бир қанча қимматбаҳо буюмлар[4].
Муваҳҳид халифаси ўлдирилди. Унинг боши кесиб олинди ва Зайёний султонининг онасига кўрсатиш учун олиб боришга буйруқ берилди. Чунки султоннинг онаси жангдан олдин ўғлига таслим бўлишни маслаҳат берган эди. Ўғли эса бунга жавобан душманининг бошини олиб келишга ваъда берган[1][2][3][4].
Бу ғалаба ўша пайтда фақат амир ал-муслимин унвонига эга бўлган Яғмурасаннинг нуфузини оширди. У Мағрибнинг бошқа суверенлари билан тенг мақомдаги ҳукмдор сифатида эъзозланди[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Ҳистоире дес Бени Зеиян, роис де Тлемcен, пар Абоу-Абд’Аллаҳ-Моҳаммед ибн-Абд’эл-Джелйл эт Тенессй, оувраге трад. пар … 'Абу Абдаллаҳ Муҳаммад ибн 'Абд-ал-жалил ал-Танаси. Дупрат.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Л’Алгéриэ, cоэур ду Магҳреб cлассиқуэ: де л’оувертуре исламо-арабе ау репли (698-1518). Гилберт Мейниэр. Ла Дécоуверте.
- ↑ 3,0 3,1 Л’Эспагне cаталане эт ле Магҳриб аух ХИИИэ эт ХИВе сиècлес: де ла батаилле де Лас Навас де Толоса (1212) à л’авèнемент ду султан мŕиниде Абоу-л-Ҳаззан (1331). Чарлес-Эммануэл Дуфоурcқ. Прессес университаирес де Франcе.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Вéронне, Чантал де Ла. Ягҳмурасан: премиэр соувераин де ла дйнастиэ бербèре дес Абд-Ал-Wадидес де Тлемcен, 633/1236-681/1283 (фр). Боучене, 2002 — 27-бет. ИСБН 978-2-912946-29-4.