Ukiyoe
Укиёэ (японча, айнан — тез оқар дунё образлари) — 17— ХИХ асрларда япон рангтасвири ва графикасида шаклланган бадиий мактаб; шаҳар ҳаётининг ўсиши билан боғлиқ ҳолда юзага келган; санъатда демократик анъаналарни акс эттирган. Рангтасвир усталари ва график рассомлар орасида „бидзинга“ („гўзалларни тасвирлаш“) ҳамда бу жанрга яқин „якусяэ“ („актёрларни тасвирлаш“) жанри кенг тарқалди. Уларнинг қахрамонлари қиёфаларининг ташқи кўриниши шартли (тилла замин, рангларга бой) безаклар билан уйғунлаштирилган. У.энинг эркин йўналиши графикада, айниқса, ёрқин ифодаланган. Кўплаб нусха олиш имконини берадиган кесма ксилография усулида ишланиши гравюраларнинг кенг тарқалишини таъминлаган. Қўдда ишланган қизил ёки сариқ рангли дастлабки Укиёэ гравюраларига кейинчалик 2—3 рангли (асосан, пушти ва яшил) босмада соғлом, гўзал аёллар (Хисикава Морокобу, Окумура Масанобу) ва купол кучли, қудратли актёрларни (Тории Киёнобу, Тории Киёмицу) акс эттириш хос бўлган. Укиёэ гравюраларининг кейинги ривожи манзара жанрининг тараққиёти билан боғлиқ бўлди; Ватаннинг улуғвор образларини яратган Кацусика Хокусай, япон провинсиялари табиатини атрофлича ишонарли содда акс эттирган Андро Хиросиге ва бошқа ижоди билан белгиланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |