Ukkilar
Уккилар (Бубо) — япалоққушлар уруғи. Узунлиги 30—72 см. Бошида "қулоқ" деб аталадиган патлари яхши ривожланган, бармоқлари патли. 12 тури маълум. Австралия ва Антарктидадан бошқа ҳамма қитъаларда учрайди. Оддий уккилар Африка, Европа ва Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда чўл, дашт ва тоғлардаги одам бормайдиган овлоқ ҳудудларда яшайди. Ерда, қоятошлар орасида уя қуради. Баъзан дарахтлардаги йирик қушлар ташлаб кетган уяларни эгаллайди. 2—6 та тухум қўяди. Ҳар хил майда қушлар, кемирувчилар, қуён, ўрдак, қурлар ва бошқа ҳайвонлар билан озиқланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |