Улан-батор университети

Улан-батор университети - Монголиядаги энг йирик олий ўқув юрти. 1942-йил асос солинган. 1951 —61 йилларда Университет факултетлари негизида педагог, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги институтлари ташкил этилган. Физика, математика, кимё, биология, иқтисодиёт, филология, ижтимоий фанлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Кутубхонасида 50 мингга яқин асар сақланади. Университетда 4 мингдан ортиқ талаба таълим олади.

Манбалар