Улчлар, олчлар (ўзларини нани, айнан — одамлар деб атайдилар) — Хабаровск ўлкасида (Россия Федерацияси) яшовчи халқ. 3,2 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Улч тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, православлар. Ўтмишда Улчларда анимизм, шаманизм кенг тарқалган. Улчларнинг этногенезида тайгадаги тунгуслар, қадимги туб жой аҳоли ва бошқа этник қатламлар иштирок этган. Анъанавий машғулотлари — балиқ овлаш.