Улфатлар — 2005-йилда Мурод Ражабов томонидан суратган олинган комедик филм[1]. Унда бош ролларни Мурод Ражабов, Эркин Комилов, Мирзабек Холмедов ва Муҳаммадисо Абдулхаиров ижро этган[2].

Улфатлар

Сюжети

Уч дўстнинг навбатдаги учрашуви чоғида уларга болаликдаги ўртоғи Нишон оғир хасталикдан сўнг вафот этгани ҳақида хабар келади. Қаҳрамонлар зудлик билан шифохонага боришади, бироқ ўликхонадан уни топиша олмайди. Тез орада шифохонанинг ўзида Нишоннинг фарзандини учратишгач, ўлим ҳақидаги хабар шунчаки англашилмовчилик экани ва дўстлари аслида тирик экани маълум бўлади. Филм давомида қаҳрамонлар яна бир қанча кутилмаган вазиятларга дуч келишади.

Суратга олиш жараёни

Актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров дастлаб мазкур филмда иштирок этишни хоҳламаганини таъкидлаган. Бунга бош роллардаги актёрлар (Мурод Ражабов, Эркин Комилов, Мирзабек Холмедов ва Абдулхаировнинг ўзи) ўртасида ёш тафовути мавжудлигига қарамай, ссенарий бўйича улар синфдошлар образини гавдалантириши сабаб бўлган. Режиссёр Мурод Ражабовнинг қатъий талабидан сўнггина актёр ушбу ролни ижро этишга ноилож рози бўлган. Шунингдек, у суратга олиш жараёнларида ўзини ноқулай ҳис қилган ва премера олдидан томошабинлар ёшдаги фарқни сезиб, салбий фикр билдиришидан қаттиқ хавотирда бўлган. Бироқ, намойиш вақтида мухлислар актёрнинг ижросини илиқ қабул қилган ҳамда актёрлар ўртасидаги ёш тафовути эътиборни тортмаган[3].

Ролларда

Эпизодларда

  • Аҳмаджон Рўзиев
  • Шавкат Каримов
  • Санжар Султонов
  • Тоҳир Раҳимов — лифтга техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис;
  • Қобил Асқаров
  • Мансур Огалиев
  • Ижод Азизхўжаев
  • Анвар Кенжаев — трамвайдаги бир чол;
  • Мелис Абзалов — ресторандаги столда ухлаб қолган эркак;
  • Шуҳрат Эргашев — доктор;
  • Диас Раҳматов — чол;
  • Ҳувайдо Жумаева.

Манбалар

  1. ↑ „Друзья (2005)“ (русча). кино-театр.ру. Қаралди: 2026-йил 10-июл.
  2. ↑ „Друзья (2005)“ (русча). кино-театр.ру. Қаралди: 2026-йил 10-июл.
  3. ↑ Муродова, Наргиза „“Сёмка жараёнида ўзимни ноқулай ҳис қилганман”. Муҳаммадисо Абдулхаиров “Улфатлар”да суратга тушишга Мурод Ражабовнинг таклифини рад этолмагани учун рози бўлгани ҳақида (фото)“. дарё.уз (2024-йил 16-январ). Қаралди: 2026-йил 10-июл.

Ҳаволалар