Улжайту (мўғулча: ᠦᠯᠵᠡᠢᠲᠦ ᠺᠬᠠᠨ Өлзийт; Ўлжайту, Улчайту), мусулмонча исми - Ғиёсиддунё ваддин Муҳаммад Худобанда Улжайту Султон (форсча: غیاث الدنیا والدین محمد خدابنده اولجایتو سلطان‎‎) (1278-йил март, 1280-йил март ёки 1281-йил 24-март туғилган — 1316-йил 17-декабрда вафот этган) — Эрон ҳулокуийлар элхони (1304-1316), Арғунхоннинг учинчи ўғли, Маҳмуд Ғозонхоннинг укаси ва вориси.

Улжайту
Муҳаммад Худобанда
ᠦᠯᠵᠡᠢᠲᠦ ᠺᠬᠠᠨ - اولجایتو

Юан сулоласи элчилари Улжайту ҳузурида, 1438-йил, Ҳофизи Абрунинг «Мажмаъат-таворих» асарида ишланган миниатура
Элхон
Ўтмишдоши Ғозонхон
Давомчиси Абу Саъид
Туғилиши 24-март 1282-йил[1]
Вафоти 17-декабр 1316-йил(1316-12-17)
(34 ёшда)
Султония мақбараси (Эрон)
Отаси Арғунхон
Онаси Урукхотун
Дини Буддавийлик (1291-йилгача)
Насронийлик (1295-йил)
Ислом суннийлик (1310-йилгача)
умрининг охиригача шиаликни қабул қилган[2]

Ички сиёсат

Мамлакатни бошқаришда Улжайту Ғозонхоннинг ислоҳотларини давом эттирди. У ўтмишдошининг барча қонунларини тасдиқловчи махсус ёрлиқ чиқарди. Ғозонхон давридаги каби Улжайту ҳукмронлиги пайтида ҳам давлат ишларида Рашидуддин девонидаги вазирларнинг таъсири катта бўлиб қолди. У ҳокимиятдан четлатишга уринган бошқа бир вазир Са’диддин Савежийнинг фитналарига қарши тура олди. Натижада, Са’диддин Савежий ва бир қанча аъёнлари билан бирга давлат маблағларини ўзлаштиришда айланиб, 1312-йил 19-февралда Бағдод[3] яқинида қатл эттиради. Вазир этиб ўртоқ-савдогар Тожиддин Алишоҳ Гилоний тайинланди. 1314-йилдаги икки вазир ўртасида зиддиятдан сўнг, Улжайту уларнинг фаолият соҳаларини белгилаб берди. Рашидуддин марказий ва жанубий Форсдан Хуросон чегараларига масъул этиб тайинланди, Тожиддинга эса шимолий-ғарбий Форс, Месопотамия ва Кичик Осиё минтақаларини назорат қилиш тайинланди.

Янги пойтахт қурдириши

Улжайту мақбараси

1305-йилда Улжайту Эроннинг шимоли-ғарбий қисми (ҳозирги Занжон устони)даги Арғун даврида қурилган Султония шаҳрининг қурилишини қайта бошлади.Тез орада шаҳар ҳулокуийларнинг ёзги пойтахтига айланди, Бағдод қишки пойтахти бўлиб қолди. Элхон сарой а’ёнлари янги пойтахтни безашда бир-биридан устун туришга ҳаракат қилишди. Масалан, Рашидуддин ўз маблағлари эвазига мингдан ортиқ уйни қурдирди. Шаҳар қурилиши 1313-йилга келиб якунланди; уни ўраб турган девор узунлиги тахминан 30 минг қадам эди. Шаҳарнинг асосий меъморий обидаси элхон Алишоҳ томонидан қурилган Улжайту мақбараси эди[4].

Дини

1289-йилда Улжайту насроний онаси Урук Хотун чўқинтирди. Арғунхон папа Николай ИВ билан дипломатик алоқаларни ўрнатгани боис Улжайтуга аввал Николай деб исм қўйишди[5]. Тахтга ўтириши (19-июл 1304-йил)дан олдин Улжайту Харбанда («эшакнинг қули») тахаллуси билан танилган, у 1295-йилда исломни қабул қилганида Худобанда («Худонинг қули») деб ўзгартирилган. Аввал исломнинг суннийлик мазҳабини қабул қилади, кейинчалик шиаликка ўтади. Бироқ, элхоннинг шиаликни давлат динига айлантиришга уриниши Эрон маънавий ва бюрократик зодагонларининг қаттиқ қаршилигига учради. Улжайту даврида диний сиёсатдаги яна бир о'згариш шундаки, жизя яна мусулмон бўлмаганларга юкланди.

Ташқи сиёсати

Улжайтунинг Франсия қироли Фллип ИВ га йўллаган мактуби, 1305-йил

Улжайту Мамлукларга қарши кураш ҳамда Сурияни забт этиш умидида Европа ҳукмдорлари билан дипломатик алоқаларни сақлаб қолди. Элхон Европага Бускарло де Гизолфи бошчилигидаги элчиларни юборди, у франсуз Филипп, инглиз Эдвард ва Папа Клемент В га элхон мактублар топширди. Бироқ Улжайту олиб борган музокаралари аввалги йиллардаги Абақхон, Арғунхон ва Ғозонхонларнинг ҳукмронлик давридаги каби амалий натижалар бермади.

1308-йилда Улжайту туркларга қарши курашда Византия императори Андроник ИИ га ёрдам берди. У Кичик Осиёга 30 минг аскардан иборат мўғул қўшинини юборди[6].

1304-1305-йилларда мамлукийлар ҳулокуийларнинг вассали бўлган Киликия давлатига ҳужум қилишди, лекин тез орада Кичик Осиёдаги мўғул гарнизонлари у ерга етиб келиб, уларни мағлуб этишди[7].

1312-йилда Дамашқ ҳукмдори Қора Сунқур (Мароғани бошқариш топширилди) ва Триполи ҳукмдори Оққуш Афрам (Ҳамадонни бошқариш юкланди)лар Улжайту томонга ўтдилар. Элхон Суриядаги мамлукийларга қарши юриш қилишга қарор қилди. Қўшинлар октабр ойида йўлга чиқишди ва 23-декабрда Рахба шаҳрига яқинлашишди. Мудофаа мўғулларга матонатли қаршилик кўрсатди ҳамда 1313-йил 26-январда Улжайти қамални бекор қилганликлари боис[3] ҳулокуийлар Сурияни забт этиш режаларидан воз кечишга мажбур бўлдилар.

1307-йилда кўплаб кичик ярим мустақил ҳукмдорлар томонидан бошқариладиган Гилон ҳулокуийлар давлати бошқарувига ўтди. 1313-йилда элхон қўшинлари Афғонистон жанубидаги Никударийлар ҳудудини эгаллаб олишди, бу эса Эсанбуқа хоннинг укаси Кебек, сургун қилинган Никударий ҳукмдори Довудхўжа ва Чиғатойнинг чевараси шаҳзода Ясавур қўмондонлиги остидаги Чиғатой қўшинларининг ҳужумини келтириб чиқарди. Улар 1314-йилнинг январида Амударёни кесиб ўтиб, Мурғоб дарёси яқинидаги Ҳулокуийларнинг Хуросондаги қўшинини оғир мағлубиятга учратишди ва чекинаётган душманни Ҳирот дарвозасига қадар таъқиб қилишди. 18-феврал куни Улжайту ўз қўшинининг мағлубияти ҳақидаги хабарни олганидан сўнг, Султаниядан чиқиб юриш бошлаётганида, душман ўз улуси томон чекинди. Бу орада шаҳзода Ясавурни Кебек хиёнатда айблади ва Улжайтунинг қўшинлари Чиғатойлар билан жангда Ясавурга ёрдам бериш учун Амударёдан ўтдилар. Ясавур элхон қўшинлари билан Хуросонга қайтди ва Улжайту унга Бадғис яйловини берди. Улжайту Султон 1316-йил 17-декабр санасида вафот этди.

Манбалар

  1. ↑ Комарофф, Линда. Беёнд тҳе Легаcй оф Генгҳис Кҳан, 2012 — 19-бет. ИСБН 978-90-04-24340-8. 
  2. ↑ Ҳопе 2016, с. 185.
  3. ↑ 3,0 3,1 Абу Бакр ал-Кутби ал-Ахари. „Тарих-и шейх Увейс. С. 101. Примечания 89, 90.“. Қаралди: 2021-йил 12-сентябр.
  4. ↑ „Сольтание“. 2021-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 4-декабр.
  5. ↑ Роух, Жеан-Паул.. Ҳистоире де л'Эмпире Монгол. Фаярд, 1993 — 408-бет. ИСБН 2213031649. 
  6. ↑ И. Ҳеатҳ, Бйзантине Армиэс: АД 1118—1461, пп. 24-33.
  7. ↑ Д’Оҳссон, ИВ, 532.

Адабиётлар

  • Абу Бакр ал-Кутби ал-Ахари.. Тарих-и шейх Увейс. Баку: Элм, 1984. 
  • Письмо Олджейту французскому королю Филиппу ИВ Красивому // Альманах « Арабески истории». — М., 1996. — Т. 1, вып. 5: «Каспийский транзит». — С. 107—108. (недоступная ссылка)
  • Рашид ад-Дин.. Сборник летописей. М.—Л.: Издательство АН СССР, 1946. 
  • Фасих Хавафи.. Фасихов свод. Ташкент: Фан, 1980. 
  • Али-заде А. А.. Социально-экономическая и политическая история Азербайджана ХИИИ—ХИВ вв. Баку: Издательство АН Азербайджанской ССР, 1956. 
  • История Ирана с древнейших времен до конца ХВИИИ века, 2250 экз, Л: Издательство Ленинградского университета, 1958. 
  • Петрушевский, Илья Павлович. Землевладение и аграрные отношения в Иране ХИИИ-ХИВ веков. М.-Л.: Издательство Академии Наук СССР, 1960. 
  • Тҳе Cамбридге ҳисторй оф Иран. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1968. ИСБН 521 06936 Х.