Ullays jangi
Уллайс жанги (арабча: معركة أليس) – 633-йил июн ойи ўрталарида Ироқда Рошидун халифалиги ва Сосоний Форс империяси кучлари ўртасида кечган жанг. Айрим манбаларда Қон дарёси жанги деб ҳам юритилади, чунки уруш оқибатида жуда кўп сосоний форслар ва насроний араблари қурбон бўлган. Бу жанг мусулмонлар ва Форс қўшини ўртасидаги кетма-кет тўртинчи ва охирги жанг бўлган. Ҳар бир жангдан кейин форслар ва уларнинг иттифоқчилари қайта тўпланиб, яна урушга кирган. Бу жанглар натижасида, Сосоний форс қўшинлари Ироқдан чекинишга мажбур бўлишган ва Ироқ Рошидун халифалиги қўшинлари томонидан забт этилган.
| Уллайс жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мусулмонларнинг Эронга юришларининг бир қисми | |||||||
| |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Рошидун халифалиги | Сосонийлар империяси араб иттифоқчилари | ||||||
| Кучлар | |||||||
| 18,000[1] | 70,000 (асосан араб манбаларидан олинган маълумот) 30,000[2] (замонавий манбалар) | ||||||
Манбалар
- ↑ Агҳа Ибраҳим Акрам „22:Тҳе Ривер оф Блоод“, . Тҳе Сwорд оф Аллаҳ: Кҳалид Бин Ал-Wалеэд, Ҳис Лифе анд Cампаигнс. Адам Публишерс, 2009 — 254-263-бет. ИСБН 9788174355218.
- ↑ Cраwфорд 2013, с. 105.