Uloq (echki)
Улоқ — 6 ойликкача бўлган эчки боласи. Эчкичиликда улоқ жун ва тивит йўналишида яйловда онасидан ажратилмай, сут йўналишида бўлса ажратиб парвариш қилинади (4 ойлик бўлгач, оналаридан, эркаклари урғочиларидан ажратилади). Онасидан ажратиб боқиланда 1 ойлик У.ларга бир кунда 4—5 соат оралиқ билан 4 марта (200—250 г дан), 3 ойлик У.ларга 3 марта (150 г.дан) сут ичирилади. Шунингдек, У. 10 кунлик бўлгач сутга қўшиб 200 г, 2—3 ойлик даврда 800 г пиширилган суюқ сули аталаси берилади. 3—4 ҳафталик У.лар ўтлашга қўйилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |