Улотрикс (Улотҳрих) — улотриксдошлар оиласига мансуб ипсимон шохланмаган кўп ҳужайрали яшил сувутлар туркуми. Хужайрасида битта тасмасимон хроматофор, битта ёки бир нечта пиреноид, битта ядро бор. Бир вақтнинг ўзида жинссиз ва жинсий кўпаяди. Айрим ҳужайраларида тўрт хивчинли зооспоралар етишса, қўшни ҳужайраларида икки хивчинли изогаметалар ҳосил бўлади. Зиготаси редуксион бўлиниб, гаплоид ҳужайралар ҳосил қилади. Уларнинг биридан янги У. униб чиқади У.нинг 25 тури чучук сувлар ва денгизларда тарқалган.

Улотҳрих 426