Ulskiy ovuli
Улский овули (ҳозирги Россия Федерациясининг Адигея Республикаси Уляп Шовгенов раёни) — қад. мозорқўрғонларда топилган овул. 1898, 1908—10 йилларда Н. И. Веселовский томонидан 10 та мозорқўрғон очилган. Улардан энг қад.си мил. ав. ВИ асрга оид. Қабрлар талонторож қилинган. Дафн вақтида маййит билан бирга қўшиб кўмилган отлар ва айрим буюмларгина сақланган. Энг катта мозорқўрғондан (бал. 15 м) кабила сардори билан бирга кўмилган 400 дан ошиқ отларнинг скелети чиққан. Топилмалар ичида скифларнинг ҳайвоний тасвир услубида ишланган буюмлари диққатга сазовор. Мозорқўрғонлар маҳаллий қабилалар — меотлар ёки Ғарбий Осиёга қилинган юришдан кейин Кубан орти даштларида яшаб калган скифларга тегишли бўлган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |