Ulugʻbek Muhammadiyev
Улуғбек Муҳаммадиев (1977-йил 23-феврал, Яккабоғ тумани, Қашқадарё вилояти, Ўзбекистон)- ўзбек давлат ва жамоат арбоби. 2020-2022-йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори вазифасида ишлаган. 2023-йил 17-августдан буён Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари[1].
| Улуғбек Муҳаммадиев | |
|---|---|
| Файл:Улуғбек Муҳаммадиев.жпг | |
|
Мансаб даври 2023-йил 30-октябр – ҳозирги вақтгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
|
Мансаб даври 2020-йил 30-июл – 2022-йил январ | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1977-йил 23-феврал Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани |
| Таълим | Ўзбекистон миллий университети |
| Дини | ислом |
Биографияси
Улуғбек Муҳаммадиев 1977-йил 23-февралда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. 1999-йилда Тошкент давлат университети (кундузги), 2003-йилда Ўзбекистон Миллий университети (сиртқи)ни тамомлаган. Мутахассислиги математик, ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (халқаро муносабатлар йўналиши)ни тамомлаган.
У илк меҳнат фаолиятини 1999-йили Ўзбекистон Миллий университетининг ўқув бўлими инспектори вазифасидан бошлаган. 2001-2008-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Судяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси котибиятида мас’ул лавозимларда хизмат қилган. 2008-2017-йилларда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судяси сифатида фаолият юритган.
2017-2018-йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси президенти девони жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати етакчи инспектори, шў'ба мудири, Ўзбекистон Республикаси президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган. 2018-2020-йиллар ҳамда 2022-2023-йилларда Ўзбекистон Республикаси президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари[2], 2020-2022-йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги директори[3] вазифасида ишлаган.
2023-йилнинг 30-октябридан буён Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда.
Манбалар
- ↑ „Президент Администрациясида яна бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди Қаралган сана=14.08.2024“ (дарё.уз).
- ↑ „Улуғбек Муҳаммадиев эски лавозимига тайинланди Қаралган сана=14.08.2024“ (қалампир.уз).
- ↑ „Президент маслаҳатчиси ўринбосари Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди Қаралган сана=14.08.2024“ (дарё.уз).
