Улус (мўғулчадан „давлат“, „халқ“, „одамлар“) — 1) Мўғуллар давлати шаклланиш даври (ХИИИ аср боши)да муайян бир нўёта тобе бўлиб, унга қарашли ерларда кўчманчилик билан ҳаёт кечирувчи каттакичик оилалар гуруҳи; 2) Чингизхон тузган илк мўғул давлати; 3) мўғуллар истилоси даврида босиб олинган ҳудудлардан Чингизхон фарзандларига бўлиб берилган мулк (удел) лар (масалан, Жўжи улуси, Чиғатой улуси ва бошқалар). ХИИИ асрнинг 2 ярмида бу Улусар мустақил давлатларга айланиб, номигагина салтанат хукмдори — улуғ қоонга бўйсунганлар. ХВ—ХВИИ аср охирларида улус — Мўғулистондаги йирик ер мулки ва мусулмон адабиётида Чингизийлар давлатларининг аталиши. Мўғулистон манжурлар томонидан босиб олингач, мамлакат аймоклар ва хошунларга ажратилган. „Улус“ атамаси мулк маъносида қўлланилмайдиган бўлган ва астасекин „халқ“ маъносини англата бошлаган. Ҳозирги вақтда „Улус“ атамаси „давлат“ атамасининг синоними сифатида ишлатилади; 4) бурятлар ва калмиклар Россия таркибига киритилгандан сўнг „Улус“ атамаси Октябр тўнтаришигача феодал мулк, сўнгра маъмурий бирлик маъносини сақлаб қолган.