Улусбеги — улус ҳокими. 13 — ХВИИИ асрларда Ўрта Осиёда У. ўз улусида оддий ҳукмдор номидан иш юргизган. У. лавозимига, одатда, хоннинг қариндош уруғлари тайинланган. У. олий ҳукмдорнинг ҳар хил топшириқларини бажарган, уруш пайтида сафарга хукмдор билан бирга отланган.