Фотма Улвие Султон (усмонли туркча: فاطمه علویه سلطان‎‎; 1892-йил 11-сентябр — 1967-йил 25-январ) — Усмонийлар маликаси, Усмонийлар империяси султони Меҳмед ВИ ва Назикеда Кадıннинг қизи.

Улвие Султон

Улвие (чапдан биринчи) опаси Сабиҳа Султоннинг (ўнгдан учинчи) тўйида, 1920-йил 29-апрел
Туғилиши 11-сентябр 1892-йил
Ортакöй саройи, Ортакöй, Истанбул, Усмонийлар империяси
(ҳозирги Истанбул, Туркия)
Вафоти 25-январ 1967-йил(1967-01-25)
(74 ёшда)
Измир, Туркия
Дафн этилган жой
Аşиян Асри қабристони, Истанбул, Туркия
Турмуш ўртоғи
Фарзандлари Биринчи никоҳ
Суаде Ҳумайра Хонимсултон
Тўлиқ номи
туркча: Фатма Улвие Султан
усмонли туркча: فاطمه علویه سلطان‎‎
Сулола Усмонийлар
Отаси Меҳмед ВИ
Онаси Назикеда Кадıн
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Фотма Улвие Султон 1892-йил 11-сентябрда Истанбулнинг Ортакöй маҳалласидаги Ортакöй саройида туғилган[1]. Отаси Усмонийлар империяси султони Меҳмед ВИ бўлиб, у султон Абдулмажид И ва Гüлисту Кадıннинг ўғли эди. Онаси Назикеда Кадıн эса шаҳзода Ҳасан Али Маршаниа ва малика Фотма Ҳореcан Аредбанинг қизи бўлган[2]. Улвие Султон отасининг ҳам, онасининг ҳам иккинчи қизи бўлган. Унинг икки нафар опа-синглиси бўлиб, ўзидан 4 ёш катта опаси Мüнире Фенире Султон чақалоқлигида вафот этган. Ундан 2 ёш кичик Рукие Сабиҳа Султон исмли синглиси ҳам бор эди. Шунингдек, Улвиенинг онаси Шаҳзода Меҳмед Эртуғрулнинг онаси Мüведдет Кадıн вафот этгач, уни ҳам асраб олиб тарбия қилган[3][4][5].

Султон Абдулмажид И нинг иккинчи халфаси Миҳрифелек хонимнинг ўғли Рефик бей Улвие ва унинг синглиси Сабиҳа Султонга муаллим этиб тайинланган[6]. Уларнинг иккаласи ҳам Млле Воçинодан пианино чалишни ўрганган[7].

Биринчи никоҳи

1916-йил февралда тахт вориси Шаҳзода Юсуф Иззеддиннинг вафотидан сўнг, Улвиенинг отасига Усмонийлар империяси валиаҳди унвони берилган. Бу пайтга келиб Улвие улғайган ва балоғат ёшига етган эди. Улвие 1916-йил 10-августда Куруçэşмедаги бир ялıда Усмонийлар империясининг сўнгги бош вазири Аҳмет Тевфик пошо ва унинг швейсариялик рафиқаси Элизабет Цҳумининг ўғли Исмоил Ҳаққига турмушга чиққан[5][8][9]. Уларнинг никоҳини шайх ул-ислом Ҳайри афанди ўқиган. Унинг сеп 1000 тилла тангага белгиланган[7]. Шундан сўнг Ҳаққи пошо дамат бўлган. Тўйдан кейин жуфтлик Куруçэşмедаги ялıда яшай бошлаган. Уларнинг Суаде Ҳумайра Хонимсултон исмли қизи 1917-йил 4-июнда туғилган[1][5][7][8]. 1920-йил октябрда Ҳаққи пошо улар учун Ниşантаşıда иккита уй сотиб олган. Бу қасрлар „Эгизак саройлар“ номи билан танилган. Уйлардан бирини Улвие Султонга, бошқасини Сабиҳа Султонга берган[10]. Улвие Султон 1922-йил 21-июнда эри билан ажрашган[1][5][7][8].

Иккинчи никоҳи

Ҳаққи пошо билан ажрашгач, Улвие Султон 1923-йил 1-ноябрда Ниşантаşи саройида Зüлüфлü Исмоил пошонинг ўғли Али Ҳайдар бей Гермияноğлуга турмушга чиққан. Улар фарзанд кўришмаган[5][7][8].

1924-йил март ойида Усмонийлар оиласи вакиллари сургун қилинганда Улвие Султон, унинг эри ва қизи Италиянинг Санремо шаҳрига кўчиб ўтган. 1926-йилда отаси вафот этгач, Улвие Монте-Карлога кўчиб кетган. 1929-йилда эса Мисрнинг Искандария шаҳрига жойлашган[7].

1952-йилда маликаларга нисбатан сургун тўғрисидаги қонун бекор қилингач, Улвие Султон оиласи билан Истанбулга қайтган[7]. Бу ерга қайтгач, у қизи билан Измирда яшаган[8].

Вафоти

Улвие Султон 1967-йил 25-январда 74 ёшида вафот этган ва Истанбулдаги Аşиян Асри қабристонига дафн қилинган[3][1].

Эри ундан 3 йил кўпроқ яшаб, 1970-йилда вафот этган[5].

Мукофотлари

Фарзандлари

Исм Туғилган Вафот этган Изоҳлар
Исмоил Ҳаққи пошодан (1881-йил 20-октябр — 1977-йил 10-октябр)
Суаде Ҳумайро Хонимсултон 1917-йил 4-июн[12] 2000-йил 17-май[12] Истанбулда туғилган, турмуш қуриб фарзандли бўлган. Туркиянинг Куşадасı шаҳрида вафот этган[12].

Аждодлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Бардакçı 2017, с. хвиии.
  2. ↑ Аçба, Лейла. Бир Çэркес пренсесинин ҳарем ҳатıраларı. Л & М, 2004 — 66, 77-бет. ИСБН 978-9-756-49131-7. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Сакаоğлу 2008, сс. 708–709.
  4. ↑ Улуçай 2011, сс. 262, 265.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 35-бет. 
  6. ↑ Бардакçı 2017, сс. 68–69.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 7,5 7,6 Сакаоğлу 2008, с. 709.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 8,4 Улуçай 2011, с. 265.
  9. ↑ Бардакçı 2017, с. 11.
  10. ↑ Бардакçı 2017, с. 31.
  11. ↑ 11,0 11,1 11,2 Йıлмаз Öзтуна. Баşлангıcıндан заманıмıза кадар бüйüк Тüркие тариҳи: Тüркие'нин сиясî, меденî, кüлтüр, теşкилâт ве сан'ат тариҳи. Öтüкен Яйıневи, 1978 — 165-бет. 
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 Бардакçı 2017, с. хив.

Адабиётлар

  • Бардакçı, Мурат. Неслишаҳ: Тҳе Ласт Оттоман Принcесс. Охфорд Университй Пресс, 2017. ИСБН 978-9-774-16837-6. 
  • Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı: Вâлиде султанлар, ҳâтунлар, ҳасекилер, кадıнефендилер, султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6. 
  • Улуçай, Мустафа Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Анкара: Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.