Умар Адҳамзода (инглизча: Умар Адкҳамзода; 1998-йил 4-апрел, Тошкент) — ўзбек профессионал футболчиси, Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоасида ўйнайди. Кўп қиррали футболчи, у қуйидаги позицияларда ҳаракат қилиши мумкин: марказий ҳимоячи, ўнг қанот ҳимоячиси ва қанот вингери.

Умар Адҳамзода
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Умар Адҳамзода
Таваллуд санаси 1998-йил 4-апрел (1998-04-04) (28 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон
Бўйи 175 cм (5 фт 9 ин)
Амплуаси Ҳимоячи / Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Навбаҳор
Рақами 22
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
– Пахтакор
– Локомотив
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2017—2019 Локомотив - (-)
2020 Истиқлол Фарғона 7 (0)
2020—2023 Нефтчи 62 (3)
2024—2025 Пахтакор 44 (3)
2026— Навбаҳор 2 (0)
Миллий терма жамоа
2024 Ўзбекистон 0 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 7-март учун)

Футболчилик фаолияти

Ёшлик фаолияти

Умар Адҳамзоданинг биринчи спорт мураббийи Абдусаттор Раҳимов[1]. Тошкент футболи тарбияланувчиси фаолиятини дастлабки қисмини „Пахтакор“ ва „Локомотив“ клуби ёшлар жамоаси таркибида ва Локомотив БФК жамоаларида ўтказган[2][3].

Профессионал фаолияти

2020-йилги мавсумда „Нефтчи“ клуби „Истиқлол“ жамоаси аъзоси[4] Адҳамзодани ўз таркибига жалб қилади[5]. Дастлабки мавсумларда Фарғоналиклар таркибида Ўзбекистон Про лигасида ҳаркат қилиб жамоанинг Ўзбекистон Суперлигасига қайтишида муносиб ҳисса қўшди[6]. 2023-йилги мавсумда фаолиятида энг сермаҳсул мавсумни ўтказди. Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги ўйинларида 27 та ўйинда 5 та гол муаллифига айланди[7][8]. 2023-йил 21-декабрда „Нефтчи“ клуби Умар Адҳамзодани „Пахтакор“ клубига трансфер қилингани эълон қилди[9][10][11][12].

Ютуқлар

Нефтчи
Пахтакор
  • Ўзбекистон Кубоги соҳиби: 2025

Манбалар

  1. ↑ „Интервью. Умар Адҳамзода: "Биз битта оила эдик. Мен "Нефтчи" мухлиси бўлиб қоламан"“ (2023-йил 23-декабр).
  2. ↑ „Ёшлар лигаси. “Насаф” – “Локомотив” баҳсида ғолиб аниқланмади“ (2017-йил 15-сентябр).
  3. ↑ „У-21 Биринчилигида 12-тур старт олди“ (2019-йил 20-июн).
  4. ↑ „А Про-лигада 16-тур баҳслари бўлиб ўтди“ (2019-йил 26-август).
  5. ↑ „Суперлига то'пурари расмий о'йинларда 3 йилдан бери энди гол урганини биласизми?“. 2023-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-март.
  6. ↑ „Расмий хабар: "Нефтчи" 7 нафар футболчи билан шартномани узайтирди“. 2023-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-март.
  7. ↑ „Умар Адҳамзода "Нефтчи"да қоладими ёки легионерга айланадими?“ (2023-йил 13-декабр).
  8. ↑ „Суперлига. Биринчи давранинг энг яхши футболчиси ким? (Топ-5)“ (2023-йил 7-июл).
  9. ↑ „Расман! "Пахтакор" "Нефтчи" юлдузини трансфер қилди“ (2023-йил 21-декабр).
  10. ↑ „"Нефтчи" футболчиси "Пахтакор"га трансфер қилинди“ (2023-йил 21-декабр).
  11. ↑ „Расман: Умар Адҳамзода «Нефтчи»дан «Пахтакор»га трансфер қилинди“ (2023-йил 21-декабр). 2023-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-декабр.
  12. ↑ „"Пахтакор" Умар Адҳамзодани Лигада рўйхатдан ўтказди ва яна бир футболчи билан шартномани узайтирди“ (2024-йил 6-январ).

Ҳаволалар