Умар Худойбердиев (1941-йил 21-апрел, Бахмал тумани, Жиззах вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Умар Худойбердиев
Таваллуди 1941-йил 21-апрел (1941-04-21) (85 ёш)
Бахмал тумани, Жиззах вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Иш жойлари Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Таълими Самарқанд кооператив институти
Илмий даражаси иқтисодиёт фанлари номзоди
Илмий унвони доцент
Мукофотлари

Биографияси

Умар Худойбердиев 1941-йил 21-апрел Самарқанд вилояти Қарақишлоқ тумани (ҳозирги Жиззах вилояти Бахмал тумани) Узунбулоқ қишлоғида туғилган. 1958—1960-йиллар Самарқанд кооператив техникумини тамомлаган[1]. 1960—1965-йиллар Самарқанд кооператив институтининг „Бухгалтерия ҳисоби“ йўналишини тугатган. 1963—1964-йилларда Сайхунобод матлубот жамиятида бош бухгалтер бўлиб ишлаган. 1965—1967-йиллар ҳарбий хизматда бўлган. 1967—1970 йиллар Самарқанд кооператив институти „Бухгалтерия ҳисоби“ кафедраси ассистент, 1970—1973-йиллар Лвов савдо иқтисод институтида аспирант бўлган. Киев савдо-иқтисод институтининг Илмий кенгашида номзодлик диссертасиясини ёқлаган. 1973—1998-йилларда Самарқанд кооператив институти „Бухгалтерия ҳисоби“ кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи, доцент лавозимида ишлаган. 2004-йилдан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти доценти[1].

Илмий фаолияти

500 дан ортиқ илмий мақолалар, 2 дарслик, 8 та монография, жумладан, унинг „Матлубот кооперасияси чакана савдо корхоналарида учет ва ҳисобот“, „Матлубот кооперасияси чакана савдо товар ва тара операсиялари учети“, „Матлубот кооперасияси улгуржи савдо корхоналарида товар ва таралар учети“, "Матлубот кооперасияси асосий тармоқларида бухгалтерия учети:, „Матлубот кооперасияси бухгалтерия учетидасчетлар корреспонден-сияси“, „Матлубот кооперасияси ишлаб чиқариш корхоналарида бухгалтерия учети“, „Савдода ижара пудрати ва бозор иқтисодиёти“ ўқув қўлланмалари муаллифи. „Меҳнат фахрийси“ медали, „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги“ эсдалик нишони билан тақдирланган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.