Umar al-Bashir
Умар Ҳасан Аҳмад ал-Башир (арабча: عمر حسن أحمد البشير, таваллуди: 1-январ, 1944), Судан Президенти ҳамда Судан Миллий Конгресс фирқаси раиси (1993-2019). Ҳукумат тепасига 1989-йилги тўнтарилиш натижасида келган, бунгача у Судан Қуролли Кучлари полковниги эди. 2019-йилда ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятдан ағдарилган ва уй қамоғига ташланган.[1]
| Умар Ҳасан Аҳмад ал-Башир عمر حسن أحمد البشير | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 16-октабр 1993 – 11-апрел 2019 | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Салва Киир Маярдит Али Усмон Таҳа |
| Вориси | хунта |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1944-йил 1-январ Ҳош Баннага, Инглиз-Миср Судани |
| Сиёсий партияси | Миллий Конгресс |
| Турмуш ўртоғи | Фотима Халид |
| Мукофотлари |
|
Умар ал-Башир ҳукумати 2004-йили Жанубий Суданга мухторият бериб, ХХ аср иккинчи ярмининг энг қонли урушларидан бири бўлмиш Судандаги иккинчи фуқаролар урушини якунлашга муваффақ бўлди. Бироқ ал-Башир ҳукумати Дарфур зиддияти ва унда 200 000 дан 400 000[2] гача одам ўлимига олиб келган қатлиом учун масъул кўрилиб, қатъий танқид қилинмоқда. Иш ҳатто Халқаро жиноий маҳкамаси (ХЖМ) томонидан ал-Баширни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарилишига олиб келди (4-март, 2009),[3] 2019-йил 14-декабрда суд ҳукми билан умрбод ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди[4]. 2020-йил 24-майда унга тегишли 4 миллиард доллар мусодара қилинди[5]
Манбалар
- ↑ Суданда давлат тўнтариши
- ↑ Тҳе Геноcиде ин Дарфур — Бриэфинг Папер, 2007-05-14да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2009-03-09
{{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин|титле=ат поситион 23 (ёрдам) - ↑ Wаррант оф Аррест фор Омар Ҳассан Аҳмад Ал Башир (ПДФ), 2009-03-05да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2009-03-09
- ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2019/12/15/суданнинг-собиқ-президентига-ҳукм-оқилди
- ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2020/05/25/суданнинг-собиқ-президенти-умар-ал-баширдан-4-млрд-доллар-мусодара-қилинди
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |