Umar at-Tabariy
Умар ат-Табарий ёки Абу Ҳафс Умар ибн ал-Фаррухон ат-Табарий (ваф. тахм. 815), (форсча: أبو حفص عمر بن الفرخان الطبري) — Табаристонлик ўрта аср форс астрологи ва меъмори эди[1][2].
Тарихий Табаристон вилояти ҳозирги кунда Эрон шимолидаги Мозандарон вилояти ҳудудида жойлашган. У ерда Навбахҳт, Машаллаҳ ибн Асорий ва Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Фазорий каби етук мунажжимлар гуруҳи истиқомат қилган. Халифа ал-Мансур улардан Боғдодни барпо этиш учун қулай вақт танлаб беришларини сўраган (762-йил 30-июл). Ат-Табарий зикр этилган энг сўнгги сана ҳижрий 196-йилнинг Шаввол ойи (812-йил 15-июндан 13-июлгача) бўлиб, у Птолемейнинг „Тетрабиблос“ асарига ёзилган шарҳ — „Тўрт китоб“ни шу вақтда якунлаган.
Асарлари
Тахминан 800-йиллар атрофида Умар ат-Табарий Сидонлик Доротҳеус ёзган Таврот асарининг ўрта форс тилидаги версиясини араб тилига таржима қилган. У беш китобнинг барчасини араб тилига ўгирган[2].
Умар ёзган китобининг лотинча таржимасига Ғарб мунажжимлари томонидан тез-тез мурожаат қилинган.
Манбалар
- ↑ Латҳам, Ж.Д.; Сержеант, Р.Б.. Религион, леарнинг, анд сcиэнcе ин тҳе ʻАббасид период, 1, Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2006 — 293-бет. ИСБН 9780521028875. „Тҳесе Ираниан астрологерс инcлуде Наwбакҳт, Маша'аллаҳ б. Атҳари ал-Басри анд Абу Ҳафс ‘Умар б. ал-Фаррукҳан ал-Табари“
- ↑ 2,0 2,1 Ҳолден, Жамес Ҳ.. А Ҳисторй оф Ҳоросcопиc Астрологй, Сеcонд, Америcан Федератион оф Астрологерс, 2006 — 111-бет. ИСБН 978-0-86690-463-6.