Умар ибн Али (арабча: عُمَر بن عَلیّ‎‎) – Али ибн Абу Толибнинг фарзандларидан бири. Акаси Ҳусайн ибн Али билан Карбалога борган ва Ашуро куни ўлдирилган. Маълумотларга кўра, Алининг Умардан (Умар ал-Асғар деб ҳам аталган) ташқари Умар ал-Акбар исмли яна бир ўғли бўлиб, унинг онаси Умму Ҳабиб ас-Саҳба Карбало жанги вақтида ҳаёт бўлмаган.

Умар ибн Али ибн Абу Толиб
عُمَر بن عَلیّ بن اَبی طالِب
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 680-йил 10-октябр (ҳижрий 61-йил Муҳаррам ойининг 10-куни)
Ўлим сабаби Карбало жангида шаҳид бўлган
Имом Ҳусайн зиёратгоҳи, Карбало, Ироқ
Дини Ислом
Ота-онаси
  • Али (отаси)
  • Лайло бинит Масъуд (онаси)
Танилган соҳаси Ҳусайн ибн Алининг ҳамроҳи

Насаби

Айрим сунний манбаларда Умарни Умар ал-Акбар[1] дея тилга олишган. Теконими Абулқосим[2][3] ёки Абу Ҳафс бўлган. Айрим тарихий манбалар онасининг исмини Роби’а ат-Тағлибийнинг қизи ас-Саҳба (Умму Ҳабиб) дея маълумот берган[4] бўлса, баъзилар унинг исмини Лайло бинти Мас’уд ад-Дарамий дея хабар берган. Сунний олим ал-Фахр ар-Розий томонидан Умар Имом Алининг кенжа фарзанди эканлиги эслатиб ўтилган[5].

Карбало жанги

Умар ибн Али Ашуро куни Карбало жангига кирган ва душманга ҳужум қилган. Акасининг қотили Заҳрга ҳужум уюштириб, уни ўлдирган. Сунний фақиҳи Ахтаб Хоразм Умарнинг укаси Абу Бакр шаҳид бўлганидан кейин ўлдирилганини хабар қилган. Маълумотларга кўра, душман аскарлари аввал унинг отини йиқитган, кейин эса Умарнинг ўзини шаҳид қилган[6].

Манбалар

  1. ↑ Абу 'Абд Аллаҳ Муҳаммад ибн Са'д ибн Мани' ал-Басри. Ал-табақат Ал-кубра. Ал Манҳал, 2013 — 14-бет. ИСБН 978-6057702463. 
  2. ↑ َАли ибн Муҳаммад Алави Амрī. ал-Маждī фī ансāб ал-ṭāлибīн, الأصيلي في أنساب الطالبين. کتابخانه عمومی حضرت آيت الله العظمی مرعشی نجفی (ره), 1376 — 7-бет. 
  3. ↑ Ал-Саййид Аҳмад б. 'Али б. Ҳусайн ал-Ҳусайни. Умдат ал-талиб фи ансаб Ал Аби Талиб — 362-бет. 
  4. ↑ Öз, Мустафа. АЛİ ЭВЛÂДИ(Чилдрен оф Али) - Ан артиcле публишед ин Туркиш Энcйcлопедиа оф Ислам (тр). Истанбул: ТДВ İслâм Ансиклопедиси, 1989 — 392–393-бет. Қаралди: 2022-йил 2-январ. 
  5. ↑ ал-Факҳр ал-Рази. Ал-Шажарат ал-мубāрака фī ансāб ал-Ṭāлибīйя. Аятоллаҳ Мар'аши Нажафи Либрарй, 1998 — 189-бет. 
  6. ↑ ал-Муwаффақ б. Аҳмад Акҳтабб Кҳwаризм. Мақтал ал-Ҳусайн. Анwар ал-Ҳуда, 1997 — 28–29-бет.