Umar ibn Muhammad Bastomiy
Умар ибн Муҳаммад Бастомий — (1082 — йилда туғилиб, 1167 — йилда вафот этган) муҳаддис ва шайх, имом бўлган.
Умар ибн Муҳаммад Бастомий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Муҳаддис, имом, шайх |
Абу Шужў Умар ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Насар Бастомий Балхий 1082—йилда таваллуд топганман", — деган. „Роғум“ масжидининг имоми бўлган. Отаси ҳамда Абулқосим Аҳмад ибн Муҳаммад Халилий, Иброҳим ибн Муҳаммад Асбаҳоний ва Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Ҳусайн Симинжонийдан ҳадис эшитган. Симинжонийнинг ҳузурида фақиҳ бўлиб етишган. Илмга чанқоқ, қомусий олим бўлган. Самъоний айтган: "У киши ўта гўзал ахлоқли, малоҳатли, фатво берувчи, фиқҳий масалаларни ҳал қилувчи, муҳаддис, муфассир, воиз, адиб, шоир, ҳисобдон эдилар. Шу билан бирга фазилатли, кўркам, хулқлари ёқимли, омонатдор ҳамсуҳбат, ички ва ташқи дунёлари покиза, суҳбатлари латиф, иборалари фасоҳатли, ишоралари нозик, ваъзларида латиф иборалар ва кўп фойдалар бор эди. Ёшлари катта бўлса-да, ҳадис ва илм талабида бардавом эдилар. Ҳар бир кишининг ижобий хислатларидан ибрат олардилар. Мен у кишидан Марв, Ҳирот, Бухоро ва Самарқандда ҳадис ёзиб олганман. У киши ҳам мендан кўп нарса ёзиб олганлар. Хатиб Бағдодийнинг „Тарих“ китобларига ёзган ҳошия ва қўшимчаларим у кишининг қўлларига тушибди. У киши шуни ўқиб, Балхдан менга жавоб йўлладилар: Умар ибн Муҳаммад Бастомий Ҳайсам Шошийнинг „Муснад“ини, Ибн Қутайбанинг „Ғарибу-л-ҳадис“ини ва „Аш-шамоил“ китобларини Халилийдан эшитганлар. Бемор ва уни зиёрат қилувчининг одобига оид китоб ёзган. Самъоний бошқа бир ўринда айтган: „Мукаммал тақводорлик билан бирга, бунчалар кўп фазилат жамлаган бу кишидан бошқа одамни билмайман“. Умар ибн Муҳаммад Бастомий яна Абу Ҳомид Аҳмад ибн Муҳаммад Шужўий, Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад Моҳоний, қози Абдурраҳмон ибн Абдураҳимдан ҳадис эшитганлар. Умар ибн Муҳаммад Бастомийдан Самъоний, ўғли Абул-музаффар, шунингдек, Абулфараж ибн Жавзий, Ифтихор Абдулмуттолиб Ҳошимий, Тож Киндий, Абу Аҳмад ибн Сукайна, Абулфатҳ Мандоий, Абу Равҳ Абдулмуъиз Ҳаравий ва бошқа ҳадис ривоят қилган. Фақиҳ Али ибн Маҳмувайҳ Яздий айтган: „Шайхлар орасида Абу Шужўдек ақли расо, илмли, латиф ва серҳаракат шайхни кўрмадим“. 1167—йилда Балхда вафот этган. Балхнинг муҳаддиси ва мусниди бўлган. Ибн Нажжор айтган: „Бастомий рабиъул охир ойида вафот этдилар“[1].
Адабиётлар
- „Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси“; Самарқанд:Имом Бухорий халқаро маркази 2018.
Манбалар
- ↑ Шамсиддин Заҳабий. Сияру аълами-н-нуба-ла. Ж.17. — Б. 452; Имом Шамсиддин Заҳабий. Сияру аъламин нубало. Машҳур даҳолар сийрати. Таржимон А. Иноятов. — Б. 168.
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |