Umarali Qodirov
Умарали Дўстқобилович Қодиров (1974-йил 16-октябр, Музработ тумани, Сурхондарё вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, психология фанлари доктори, профессор.
| Умарали Қодиров | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1974-йил 16-октябр Музработ тумани, Сурхондарё вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Сурхондарё вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази |
| Таълими | Термиз давлат университети |
| Илмий даражаси | психология фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
Биографияси
Умарали Қодиров 1974-йил 16-октябр Музработ туманида ўқитувчи оиласида туғилган[1][2]. 1991—1996-йилда Термиз давлат университети ўзбек ва тожик филологияси факултетини ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тугатган. 2015—2016-йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият бошқаруви академиясида таҳсил олган[1]. 1996—1998-йилларда Сурхондарё вилоятидаги 10-мактаб интернат ўқитувчиси, 1998—2002-йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети аспиранти, 2002—2008-йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи, 2009—2010-йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг мас’ул ходими, 2008—2011-йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети докторанти, 2012-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти „Педагогика ва психология“ кафедраси мудири, 2012—2014-йилларда республика „Оила“ илмий-амалий маркази етакчи илмий ходими; 2014—2017-йилларда Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ректори[2], 2017—2018-йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташкилий- назорат гуруҳи раҳбари, 2018—2022-йилларда Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази, 2022-2024 йилларда Сурхондарё вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази директори лавозимларида ишлаган. Айни вақтда Сурхондарё вилояти педагогик маҳорат марказида "Педагогика, психология ва таълим технологиялари" кафедраси мудири[1].
Илмий фаолияти
2002-йилда Ўзбекистон Миллий университетида „Бадиий ижодиётда ижтимоий-психологик ва этнопсихологик муаммолар талқини (Абдулла Қодирий романлари асосида)“ мавзусида номзодлик диссертациясини, 2020-йилда Тошкент давлат педагогика университетида „Ёшларни деструктив ғоялар таъсиридан ҳимоялашнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 200 дан ортиқ илмий ишлар, 3 та дарслик, 1 та монография, 16 та ўқув-услубий қўлланма муаллифи. Халқаро „Антик дунё“ — „Антиқуэ wорлд“ академиясининг академиги, Турон фанлар академиясининг академиги ва президиуми аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 2-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2023 — 383-бет.
- ↑ 2,0 2,1 „Қодиров Умарали Дўстқобилович“. 2023-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-август.