Уммавийлар — Яқин ва Ўрта Шарқ Мовароуннаҳрда ҳукмронлик қилган араб халифалари сулоласи (661 — 750) бо'либ, улар арабларнинг Маккадаги қурайш қабиласининг умайя уруғидан келиб чиқишган. Асосчиси — Муовия И.

Умавийлар давлати[1]
арабча: الخلافة الأموية‎‎

←
 
←
 
←
661 — 750


Байроқ

750-йилги
Пойтахти Дамашқ
Тил(лар)и Араб тили
Дини Ислом, суний
Пул бирлиги Динор
Майдони 15.000.000 кв км2
Аҳолиси 62.000.000 киши
Сулола Умавийлар
Дамашқ халифаси
 - 661-680 Муовия И ибн Абу Суфян
 - 680-683 Язид И
 - 683-684 Муовия ИИ
 - 684-685 Марвон И
 - 685-705 Абдулмалик ибн Марвон
 - 705-715 Ал Волид ибн Абдулмалик
 - 715-717 Сулаймон ибн Абдулмалик
 - 717-720 Умар ибн Абдулазиз
 - 720-724 Язид ИИ
 - 724-743 Хишом ибн Абдулмалик
 - 743-744 Ал Волид ибн Язид
 - 744-744 Язид ибн ал Волид
 - 744-744 Иброҳим ибн ал Волид

Давлат тузулиши

Умавийлар даврида араблар ғарбда Шимолий Африка, Пиренеи ярим оролининг катта қисми, шарқда Табаристон, Журжон, Мовароуннаҳр, Синд ва бошқа ҳудудларни босиб олишган. Муовия 1 (661—680) ва Абдулмалик даврида (685—705) давлатнинг ҳарбий, сиёсий, иқтисодий қудратини оширувчи бир қанча маъмурий ва ҳарбий ислоҳотлар ўтказилган. Ҳусусан, ҳалифа лавозими наслий бўлиб қолган, давлат хазинаси ва давлат архиви ташкил этилган, араб тили давлат тили деб эълон қилинган, янги (олтин, кумуш ва мис) пул чиқарилган, ҳарбийденгиз флоти ташкил этилган. Умавийлар пойтахтни Дамашқ шаҳрига кўчирганлар, шу туфайли бу ҳалифаликни Дамашқ халифалиги деб ҳам аташади. Умавийлар даврида кўплаб қўзғолонлар (736—737 йиллар Ўрта Осиёдаги Хорис ибн Сурайж, 731—740 йиллаларда Марокашдаги барбарлар қўзғолони, 742-йил Мағрибда хорижийлар қўзғолони ва бошқалар) бўлган.

Умавийларнинг қулаши

747—750 йиллалардаги Абу Муслим қўзғолони натижасида ҳалифа Марвон ИИ тахтдан тушган, ҳокимият аббосийлар қўлига ўтган.

Ҳукмдорлари

  • Муовия И — (661 — 680),
  • Язид И — (680—683)
  • Муовия ИИ — (683-684)
  • Марвон И — (684-685)
  • Абдулмалик — (685—705)
  • Валид — (705—715)
  • Сулаймон — (715-717)
  • Умар — (717-720)
  • Язид ИИ — (720-724)
  • Ҳишом — (724-743)
  • Валид ИИ — (743-744)
  • Язид ИИИ — (744)
  • Иброхим — (744)
  • Марвон ИИ — (744—750)

Манбалар