Umayr ibn al-Valid
Умайр ибн ал-Валид ал-Базғисий ат-Тамимий (арабча: عمير بن الوليد الباذغيسي التميمي)[1] тўққизинчи аср бошларида Аббосийлар халифалигининг Миср ноиби бўлган амалдори. 829-йил апрел ойидан токи бир неча ойдан сўнг солиқ тизимига қарши исёнда ўлдирилгунга қадар ушбу лавозимда хизмат қилган.
Фаолияти
Умайр 829-йил апрел ойида Абу Исъҳоқ (бўлажак халифа ал-Му’тасим (ҳ. 833–842)) томонидан Миср ноиби этиб тайинланди. Бу тайинлов олдинги ноиб Иса ибн Язид ал-Жулудий Ҳавф туманидаги қабила арабларининг қўзғолонини бостира олмаганидан кейин амалга оширилди. Умайр ҳавфликларга қарши юришга тайёргарлик кўра бошлади. Бироқ, қайсий арабларни тинчлантириш учун юборилган Абдуллоҳ ибн Ҳулайс (ёки Жалис) исёнчилар томонига ўтиб кетгани сабабли муваффақияцизликка учради. Шунга қарамай, Умайр ўз қўшинлари ва собиқ ноиб Иса билан бирга Фустатдан йўлга чиқди. Ўзи йўқлигида бошқарувни ўғли Муҳаммадга топшириб кетди[2].
Ўз навбатида, қўзғолончилар халифа ал-Ма’мун (ҳ. 813–833) юборган элчилар билан учрашишди, аммо чекинишдан бош тортиб, Умайрга қарши юриш бошлашди. Томонлар 829-йил май ойининг охирида тўқнашишди. Умайр ҳукумат қўшинларига қўмондонлик қилди. Қўзғолончилар томонидаги қўшинларга эса қайсийларга Ибн Ҳулайс, яманликларга эса Абдуссалом ал-Жумаҳий раҳбарлик қилди. Жанг дастлаб Умайр фойдасига ҳал бўлди. Ҳавфликларнинг кўпчилиги ўлдирилди, қолганлари чекинишга мажбур бўлди. Қўзғолончилар эса пистирма қўйишди. Умайр уларни таъқиб қила бошлаганда тузоққа тушиб, ҳалок бўлди[3].
Манбалар
- ↑ Ибн Тагҳрибирди 1930, с. 207.
- ↑ Ал-Кинди 1912, сс. 185–86; Ибн Тагҳрибирди 1930, с. 207; Ал-Я'қуби 1883, с. 567
- ↑ Ал-Кинди 1912, сс. 186–87; Ибн Тагҳрибирди 1930, сс. 207–08; Ал-Я'қуби 1883, с. 567; Ал-Табари 1987, сс. 181–82; Кеннедй 1998, с. 83
Адабиётлар
- Ибн Тагҳрибирди, Жамал ал-Дин Абу ал-Маҳасин Юсуф. Нужум ал-заҳира фи мулук Миср wа'л-Қаҳира, Волуме ИИ. Cаиро: Дар ал-Кутуб ал-Мисрийя, 1930.
- Кеннедй, Ҳугҳ „Эгйпт ас а провинcе ин тҳе Исламиc cалипҳате, 641-868“, . Cамбридге Ҳисторй оф Эгйпт, Волуме Оне: Исламиc Эгйпт, 640–1517. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1998 — 62–85-бет. ИСБН 0-521-47137-0.
- Ал-Кинди, Муҳаммад ибн Юсуф. Тҳе Говернорс анд Жудгес оф Эгйпт (Арабиc). Лейден анд Лондон: Э. Ж. Брилл, 1912.
- Ал-Табари, Абу Жа'фар Муҳаммад ибн Жарир. Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХИИ: Тҳе Реунифиcатион оф тҳе 'Аббасид Cалипҳате., Транс. Cлиффорд Эдмунд Босwортҳ, Албанй, НЙ: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1987. ИСБН 0-88706-058-7.
- Ал-Я'қуби, Аҳмад ибн Абу Я'қуб. Ҳисториаэ, Вол. 2. Леиден: Э. Ж. Брилл, 1883.