Умед Ҳабибуллоев (1978-йил 12-ноябр) – тожикистонлик футболчи, ҳимоячи ампуласида ўйнайди. Тожикистон терма жамоаси таркибида майдонга тушган.

Умед Ҳабибуллоев
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1978-йил 12-ноябр (1978-11-12) (47 ёш)
Таваллуд жойи Тожикистон ССР
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1996 Ситора Душанбе
1998–2000 Варзоб Душанбе
2001–2002 Зҳетйсу
2003 Ҳанг Кҳонг Виэт Нам
2004 Насаф 14 (0)
2004 Тҳể Côнг
2005 Шўртан Ғузор 5 (0)
2008–2009 Хўжанд
2010–2012 Истиқлол
Миллий терма жамоа‡
2004–2011 Тожикистон 2 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(9-январ 2015 учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (9-январ 2015 учун)

Биографияси

Клубдаги фаолияти

Умед 1996-йилда „Ситора“ клубида профессионал футболчилик фаолиятини бошлаган. Футболчи клуб таркибида Тожикистон чемпионати доирасида 11та ўйин ўтказган. 1998-йилда Варзоб жамоасига кўчиб ўтган ва жамоа таркибида уч йил давомида муваффақиятли ўйинлар ўтказган. 2001-йилда Умед Қозоғистоннинг „Жетису“ клуби билан шартнома имзолаган. Ҳабибуллоев икки йил мобайнида Қозоғистон чемпионатида ҳаракат қилган. Биринчи мавсумда у „Жетису“ таркибида 23 та ўйин ўтказган ва Қозоғистоннинг олий лигасида 2 та гол уришга муваффақ бўлган, аммо мавсум охирида футболчи жамоа билан биринчи лигага тушиб кетган. Биринчи лигада ҳам Умед клуб билан бир мавсум ўтказган. 2003-йилдан 2005-йилгача у навбатма-навбат Ветнам ва Ўзбекистоннинг Шўртан клубларида ўйнаган, бироқ кейинчалик фаолиятини вақтинча тўхтатган. 2008-йилда катта футболга қайтган ва бир неча йил Тожикистоннинг „Хўжанд“ ва „Истиқлол“ жамоалари таркибида тўп сурган. У 2012-йилда футболдаги фаолиятини бутунлай якунлаган[1].

Терма жамоадаги фаолияти

Умед Тожикистон терма жамоасидаги дебютини 2004-йил 10-июнда 2006-йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Сурия терма жамоасига қарши баҳда ўтказган ва ўйинда тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Ҳабибуллаев терма жамоадаги иккинчи ва охирги ўйинини орадан 7 йил ўтиб, 2011-йилнинг 6-сентябрида КХДР терма жамоасига қарши баҳсда ўтказган ва бу ўйинда ҳам майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган[2].

Ютуқлари

Варзоб

Хўжанд

  • Тожикистон кубоги соҳиби: 2008-йил

Истиқлол

Шаҳсий ҳаёти

Ўғли Сиёвуш (2002-йилда туғилган.) ҳам футболчилик йўлини танлаган. 2019-йилдан бошлаб у CСКА Москва ёшлар жамоаси ва 17 ёшгача бўлган Россия терма жамоаси ўйинчиси хисобланади.

Манбалар