Умеда Скй Буилдинг

Умеда Скй Буилдинг[1] Япония[2] нинг Осака[3] префектурасидаги ўн тўққизинчи энг баланд бино бўлиб, шаҳарнинг энг таниқли диққатга сазовор жойларидан бири хисобланади. Умеда Скй Буилдинг биноси иккита 40 қаватли миноралардан иборат бўлиб, уларнинг энг юқори қаватлари бир бири билан кўприклар ва марказдаги кенг атриумга ўхшаш бўшлиқни кесиб ўтувчи эскалатор ёрдамида боғланган. Бино Осаканинг Кита-ку[4] шаҳридаги Умеда[5] туманида жойлашган.

Бино дастлаб 1988 йилда “Ҳаво шаҳри” лойиҳаси сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, Осаканинг шимолида бир-бирига боғланган тўртта минорани яратиш режалаштирилган. Аммо, 1980-йиллардаги Япония иқтисодиётидаги салбий ўзгаришлар туфайли миноралар сонини иккитага қисқартирилган.

173 м баландликдаги бино лойиҳаси Хироши Хара томонидан ишлаб чиқилган. Бино Такенака корпорацияси[6] томонидан қурилган ва 1993 йилда қуриб битказилган.

Бинонинг том қисмида томоша майдони, Сузувчи боғ обсерваторияси, шунингдек, 20-аср бошларида Осака атмосферасини қайта тиклашга ҳаракат қиладиган ер ости бозори ҳам мавжуд. Миноралар тагида юриш йўллари ва сув иншоотларига эга шаҳар боғи жойлашган.

Умеда Скй Буилдинг эскалаторлари

Эгалик

Умеда Скй Буилдинг боғланган том қисми

Бино асосан Тошиба Буилдинг Cо., Лтд орқали Тошиба[7] корпорациясига тегишли бўлган. 2008 йилнинг июл ойида Тошиба компанияси 35% эгалик ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда Тошиба Буилдинг компаниясининг асосий улушини (65%) Номура[8] Реал Эстате компаниясига сотган.

Ижарачилар

Умеда Скй Буилдинг биносининг шарқий минорасида Мазда[9] компаниясининг офиси жойлашган. Умеда Скй Буилдинг биносининг шарқий минораси ўттиз бешинчи қаватида Германиянинг Осакадаги Бош консуллиги жойлашган. АстраЗенеcа[10] компаниясининг Япония ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги бош қароргоҳи Шарқий минорада жойлашган. ПлатинумГамес[11] ҳам мазкур бинода жойлашган.

Манбалар