Umedjon Barnoyev
Умеджон Исоевич Барноев – Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳокими[1].
| Умеджон Барноев | |
|---|---|
Умеджон Исоевич Барноев | |
|
Мансаб даври 2021-йил 22-декабр – ҳозиргача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Арипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ҳоким | Ботир Зарипов |
| Ўтмишдоши | Хуршид Тоҳиров |
| Сенат раиси | Танзила Норбоева |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1970-йил 12-июл Ромитан тумани, Бухоро вилояти, ЎзССР |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Қариндошлари | Ўктам Барноев (акаси) |
| Таълим |
Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти Самарқанд давлат университети |
| Касби | муҳандис-механик, ҳуқуқшунос |
Биографияси
1970-йил 12-июлда Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1996-йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини ҳамда 2000-йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳандис-механик, ҳуқуқшунос[2].
Меҳнат фаолияти
Меҳнат фаолиятини 1998-йилда Бухоро вилояти Адлия бошқармасида суд ижрочиси сифатида бошлаган. Кейинчалик бошқарманинг ариза ва шикоятлар бўйича катта маслаҳатчиси, хўжалик юритувчи субектлар томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш бўлими бош маслаҳатчиси (1998—2004) лавозимларида ишлаган.
2004—2005-йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими катта мутахассиси, 2-даражали юристи, 2004−2013-йилларда Тошкент шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходими сифатида фаолият юритган.
Шунингдек, „Ўзпахтасаноат“ аксиядорлик жамияти юридик бошқармаси ҳуқуқшунос маслаҳатчиси (2018), мас’улияти чекланган жамияти шаклидаги „Сафари Вогуэ“ инновацион туризм кластери директор ўринбосари (2018—2020), мазкур МЧЖ инновацион туризм кластери бош директори (2020) лавозимларида ишлаган.
2020-йилда Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди[3].
2021-йилдан ҳозирги кунга қадар Ромитан тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб бормоқда[4].
Оиласи
2016—2020-йилларда Бухоро вилоятига ҳокимлик қилган, 2020-йил февралида бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланиб, 2020-йил сентябр ойида вафот этган Ўктам Барноевнинг укаси ҳисобланади[5].
Манбалар
- ↑ „Ҳокимлик то'г'рисида. Раҳбарият“. 2022-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-октябр.
- ↑ „Битирувчиларимиз“.
- ↑ Барноев, Умеджон. „Ўктам Барноевнинг укаси Бухоро тумани ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди“. Дарё.уз (2020-йил 8-ноябр).
- ↑ „Умиджон Барноев Ромитан туманига ҳоким бўлди“. Қаралди: 2021-йил 22-декабр.
- ↑ „Умиджон Барноев Ромитан туманига ҳоким бўлди“.
