„Умид“ – совет даврида ижод қилган машҳур ўзбек қўшиқчиси Ботир Зокиров томонидан куйланган қўшиқ. Қўшиқ мусиқаси Энмарк Солиҳовга тегишлидир[1][2].

„Умид“
Файл:Ботир Зокиров Умид.пнгЭнмарк Солиҳов мусиқаси
Ботир Зокиров қўшиғи
Давомийлиги 2:16
„Умид“ қўшиғи матни

Кеча боғда ой шу’ласи
Тушмас эди юзларимга,
Барг аро боққан юлдуз бугун
Қўнар изларимга.
Нега дил орзиқади десам, мана
Куз келибди яна.

Ҳамон шу куз тонгларин,
Висол онларин эсларман, нигор.
Ҳамон дилда умид бор,
Кўришармиз, балки яна куз куни.

Барг аро боққан ўша юлдуз
Қўнар кўзларимга,
Санайман мен айрилиқнинг ҳар кунини,
Ҳар ойини.

Қўмсайман куз тонгларини,
Сўлим боғлар чиройини.
Куз келди, гуллар сўлди гул боғимда,
Кел дил боғимга.
Сен ҳам у куз тонгларин, висол онларин
Эсла, эсла, эй нигор.

Ҳамон шу куз тонгларин,
Висол онларин эсларман, нигор.
Ҳамон дилда умид бор,
Кўришармиз, балки яна куз куни.

Барг аро боққан ўша юлдуз
Қўнар кўзларимга,
Сен ҳам у куз тонгларин, висол онларин
Эсла, эсла, эй нигор.

Манбалар

  1. ↑ „БОТИР ЗОКИРОВ ИЖОДИДА КОМПОЗИТОР ИКРОМ АКБАРОВНИНГ ЭСТРАДА ҚО’СҲИҚЛАРИ“. 2023-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-ноябр.
  2. ↑ уза.уз „Миллат фахри бўлган санъаткор“ (уз). Уза.уз (2021-йил 11-феврал). Қаралди: 2023-йил 27-ноябр.