Умид Муҳаммаджонович Аҳмаджонов (ўзбекча: Умид Муҳаммаджонович Аҳмаджонов; 16-май, 1977-йил, Тошкент) — Ўзбекистон давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Марказий Осиё ва Ўзбекистон футбол федерацияларининг собиқ президенти[1][2].

Умид Муҳаммаджонович Аҳмаджонов
ўзбекча: Умид Муҳаммаджонович Аҳмаджонов
Марказий Осиё футбол федерацияси президенти
Мансаб даври
2018-йил 28-январдан – 2019-йил 24-апрелгача
Ўтмишдоши Мираброр Усмонов
Вориси Рустам Эмомали
 Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти
Мансаб даври
2018-йил 10-январдан – 2019-йил 24-майгача
Ўтмишдоши Алишер Султонов
Вориси Рустам Шоабдураҳмонов
 Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти
Мансаб даври
2017-йил 12-сентябрдан – 2018-йил 10-январгача
Ўтмишдоши Мираброр Усмонов
Вориси Очилбой Раматов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1977-йил 16-май (1977-05-16) (49 ёш)
Тошкент
Мукофотлари

Ҳаёти

1977-йилнинг 16-май куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетини имтиёз билан тугатган. Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг депутати. Меҳнат фаолиятини 1995-йил „Зенит“ фирмасида оддий ишчи сифатида бошлаган. 1995—2001-йиллар давомида „Илму Зиёд“ хусусий корхонасида ишчи, кейинроқ 26-сонли қурилиш бошқармасида оператор бўлиб ишлади. 1998—2002-йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси бўлган. 2001—2002-йилларда „Олимпия“ жамиятида автосаноат бўлими раҳбари сифатида фаолият олиб борди. 2002-йил Ўзбекистон ногиронлар спорт федерацияси бош котиби лавозимига тайинланди. 2007-йилга келиб, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Бош котиби ва бир вақтнинг ўзида ташкилот раисининг ўринбосари бўлди. 2007-йилда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти лавозимида ҳам фаолият юритган. Бир вақтнинг ўзида "Пахтакор" клубида аввалига бош директор, кейинроқ вице-президент сифатида ҳам фаолият олиб борди. 2017-йилнинг 12-сентябридан 2018-йил 10-январгача Ўзбекистон футбол федерацияси президенти. 2018-йил 10-январдан 2019-йил 25-майгача – Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти[3][4]. 2018-йил 28-январдан 2019-йил 24-апрелгача Марказий Осиё футбол федерацияси президенти. 2019—2020-йилларда – Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлган. 2011-йилда „Дўстлик“ ордени билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов 40 ёшда. У бунгача қандай соҳаларда фаолият олиб борган?“. 27-апрел 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-апрел 2018-йил.
  2. ↑ Биографияси, 28-апрел 2018-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 26-апрел 2018-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  3. ↑ „НОК возглавил Умид Ахмаджонов“.
  4. ↑ „Федерацию футбола возглавил Умид Ахмаджонов“.