Умид Исоқов (1978-йил 22-декабр, Ўзбекистон ССР, СССР) – ўзбек футболчиси, ҳужумчи. Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасининг энг яхши тўпурарларидан бири. 1999-ва 2001-йиллардаги Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари.

Умид Исоқов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Умид Исоқов
Таваллуд санаси 1978-йил 22-декабр (1978-12-22) (47 ёш)
Таваллуд жойи Қўқон Ўзбекистон ССР
Бўйи 176 cм (5 фт 9 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1995-1996 Oʻzbekiston Темирйўлчи 2 (0)
1997—2004 Oʻzbekiston Нефтчи (Фарғона) 210 (139)
2005 Oʻzbekiston Пахтакор 6 (2)
2005 Oʻzbekiston Динамо (Самарқанд) 11 (6)
2006 Oʻzbekiston Андижон 22 (9)
2007 Oʻzbekiston Насаф 22 (7)
2008 Oʻzbekiston Қизилқум 17 (7)
2009 Oʻzbekiston Хоразм 7 (2)
2010 Oʻzbekiston Нефтчи (Фарғона) 5 (2)
Миллий терма жамоа
2000—2001 Oʻzbekiston Ўзбекистон 8 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Профессионал фаолиятини 1995-йилда Қўқоннинг „Темирйўлчи“ жамоаси таркибида бошлаган. 1997-йилда Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасига ўтиб, 2004-йил якунигача ушбу клуб сафида тўп сурган. Бу вақт ичида у „Нефтчи“ сафида 210 та учрашувда майдонга тушиб, 139 та гол уришга эришган. 2005-йилги мавсумни Тошкентнинг „Пахтакор“ ва Самарқанднинг „Динамо“ клубларида ўтказган. 2006-ва 2007-йилги мавсумларда мос равишда „Андижон“ ва Қаршининг „Насаф“ клубларида тўп сурган. Фаолиятининг сўнгги йилларини Зарафшоннинг „Қизилқум“ ва Урганчнинг „Хоразм“ жамоалари таркибида ўтказган. 2010-йилда „Нефтчи“ таркибига қайтиб, ўша йилги мавсум якунида профессионал фаолиятини якунлаган[1]. 2000—2001-йилларда Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган. Терма жамоа сафида жами ҳисобда 8та учрашувда майдонга тушиб, 3та гол урган.

Халқаро мусобоқаси

Умид Исоқов миллий терма жамоадаги дебютини 2000-йилнинг 29-февралида Мўғулистонга қарши ўйинда ўтказган ва 8:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Халқаро мусобақаларда урган голлари
№ Сана Майдон Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2000-йил 3-сентябр Шанхай стадиони, Шанхай, Хитой  Таиланд 4-2 Мағлубият Тўрт миллат кубоги
2. 2001-йил 15-феврал Спартак стадиони, Варна, Болгария  Озарбайжон 2-1 Ғалаба Дўстона
3. 2001-йил 15-феврал Спартак стадиони, Варна, Болгария  Озарбайжон 2-1 Ғалаба Дўстона
2015-йил 7-октябр ҳолатига кўра тўғри[2][3]

Ютуқлари

Жамоа билан

Шахсий ютуқлари

  • Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси 3-ўрин: 2001-йил
  • Ўзбекистонда йилнинг яхши тўпурари (2): 1999, 2001-йиллар[4]
  • Геннадий Красницкий клуби аъзоси: 188 та гол[5]

Манбалар

  1. ↑ „узфоотбалл.уз: Футболчилар“ (деадлинк). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-декабр.
  2. ↑ Узбекистан 2-1 Азербаижан
  3. ↑ 2000 МАТCҲЕС АСИА
  4. ↑ „Олий лиганинг барча снайперлари“. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-май.
  5. ↑ „Суперлигада ким "снайпер" бўлади?“. 2023-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-май.

Ҳаволалар