Умиджон Қодиров (1992-йил 26-июнда туғилган) — ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи[1]. Фаолияти давомида асосан таянч ярим ҳимоячиси ампуласида ўйнаган. Заруратга қараб ўнг қанот ҳимоячиси ва марказий ҳимоячи позицияларида ҳам майдонга тушган. У профессионал фаолияти давомида „Нефтчи“, „Қўқон-1912“, „Сўғдиёна“ ва „Турон“ клублари шарафини ҳимоя қилган[2]. 2022-йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган[3].

Умиджон Қодиров
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1992-йил 26-июн (1992-06-26) (34 ёш)
Амплуаси Таянч ярим ҳимоячиси
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012—2017 Нефтчи 79 (2)
2014 →  Қўқон-1912 2 (0)
2017—2018 Сўғдиёна 13 (2)
2018—2020 Истиқлол (Фарғона)
2020—2021 Турон
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клублардаги карераси

Умиджон Қодиров Ўзбекистон профессионал футболидаги фаолиятини „Нефтчи“ сафида бошлаган. У жамоанинг асосий таркибига жалб этилиб, Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларида мунтазам равишда майдонга тушган. Таянч ярим ҳимоячиси сифатида асосан ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғи ўртасидаги боғловчи вазифани бажарган. Фаолиятининг энг кўп учрашувларини ҳам айнан „Нефтчи“ сафида ўтказган[4].

2014-йилги мавсумни „Қўқон-1912“ футбол клуби сафида ижарада ўтказган ва у ерда асосий вақтини захирада ўтказган. Мавсум якунлангач, яна „Нефтчи“ сафига қайтган ва 2017-йилга қадар Фарғоналиклар сафида тўп сурган. 2017-йилда эса Жиззахнинг „Сўғдиёна“ клуби билан шартнома имзолаган[5][6]. „Сўғдиёна“ сафида 2017-йилнинг иккинчи охирига қадар тўп сурган Қодиров 2018-йилда „Истиқлол“ (Фарғона) клубига кўчиб ўтган[7]. Кейинчалик фаолиятини „Турон“ футбол клубида давом эттирган. „Турон“ сафида Про лига мусобақаларида иштирок этиб, 2021-йил мавсумини якунлагач профессионал футболчилик фаолиятини тугатган.

Манбалар