Umid Turdialiyev
| Турдиалиев Умид Мухторалиевич | |
|---|---|
|
| |
| Андижон машинасозлик институти ректори | |
|
Мансаб даври 2019-йил 28-июндан – ҳозиргача | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1980-йил 4-апрел Фарғона шаҳри |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Таълим | Фарғона политехника институти |
| Илмий унвони | Техника фанлари доктори |
| Маълумоти | олий |
| Вебсайти | wеб.андмиэду.уз |
Умид Мухтаралиевич Турдиалиев (1980-йил, Фарғона шаҳри, Ўзбекистон ССР)– Андижон машинасозлик институти ректори[1], техника фанлари доктори[2].
Таржимаи ҳоли
Умид Турдиалиев 1980-йилда туғилган. Маълумоти олий, 2005-йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. Техника фанлари доктори, катта илмий ходим. Иш фаолиятини 1997-йилда Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида „Умид“ фермер хўжалиги мудирлигидан бошлаган. 1999-2005-йилларда – Фарғона политехника институти бакалавриат ҳамда магистратура босқичларини тамомлаган. 2005-2006-йилларда – Фарғона шаҳар экоинтел илмий ишлаб чиқариш корхонаси муҳандис-технологи, 2006-2010-йилларда – Фарғона вилояти ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи котиби, етакчи мутахассис, 2010-2013-йилларда – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти аспиранти, стажёр-тадқиқотчи, 2013-2017-йилларда – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти Фосфорли ўғитлар лабораторияси катта илмий ходими, 2017-2018-йилларда – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти директори илмий ишлар бўйича ўринбосари, 2018-2019-йилларда – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти директори илмий ишлар бўйича ўринбосари – Тошкент кимё-технология институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори вазифаларида ишлаган. 2019-йилдан ҳозирги кунга қадар Андижон машинасозлик институти ректори вазифасида ишлаб келмоқда.
Манбалар
- ↑ „Андижон машинасозлик институтига янги ректор тайинланди“ (дарё.уз). Қаралди: 2024-йил 9-июл.
- ↑ „Турдиалиев Умид Мухтаралиевичнинг фан доктори (ДСc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон“ (оак.уз). Қаралди: 2024-йил 9-июл.
Ҳаволалар
Умид Турдиалиев Фаcебоок саҳифаси (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-06-25 санасида архивланган)
Умид Турдиалиев телеграм канали (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-06-25 санасида архивланган)
