Umida Abduazimova
Ҳаёти
Умида Абдуазимова - (1953-йил туғилган) шоира. Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ''Бободеҳқон'' маҳалласида туғилган. Ўрта мактабни олтин медал билан тугатиб, Тошкент давлат университетининг (ЎзМУ) журналистика факултетига ўқишга кирган. Ўқишни битиргач, Ўзбекистон телевидениеси адабий кўрсатувлар муҳарририятида ишлаган. 1990-95-йилларда ''Ма‘рифат'' газетасида бўлим бош муҳаррири ва Бош муҳаррир ўринбосари вазифасида хизмат қилди. 1995-йилдан буён ''Тонг юлдузи'' газетасида Бош муҳаррир лавозимида фаолият кўрсатмоқда.
Асарлари
''Севинчим''
''Сени кўргим келаверади''
''Аразламанг''
''Салом, ҳаёт''
''Қадимий қўшиқ''
''Ойдин орзулар''
''Умрим зийнати''
''Оймома боғ''
Мукофотлари
''Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими'' унвони
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |