Умиджон Эргашев (1999-йил 20-мартда туғилган) – ўзбекистонлик профессионал футболчи, „ОКМК“ клубида дарвозабон ампуласида ўйнайди.

Умиджон Эргашев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Умиджон Эргашев Икромжонович
Таваллуд санаси 1999-йил 20-март (1999-03-20) (27 ёш)[1]
Таваллуд жойи Челак, Самарқанд, Ўзбекистон
Бўйи 1.83 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
ОКМК
Рақами 99
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Насаф
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2017—2024 Насаф 52 (0)
2025 Навбаҳор 12 (0)
2026— ОКМК 0 (0)
Миллий терма жамоа
2016 Ўзбекистон У-19 2 (0)
2018 Ўзбекистон У-20 3 (0)
2020 Ўзбекистон У-23 2 (0)
2022— Ўзбекистон 0 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Илк йиллар

Умиджон Эргашев 1999-йил 20-март куни Самарқанд вилоятининг Челак қишлоғида таваллуд топган. Жуда кичик ёшидан футболга кучли қизиқиши бўлган. Буни сезган оила аъзолари Умиджонни Насаф академиясига олиб келишган. 2017-йилгача дарвозабон Насаф жамоасининг турли ёшдаги жамоалари дарвозасини қўриқлаган.

Футболчилик фаолияти

Клуб фаолияти

2017-йил 1-январдан Насаф клуби билан шартнома тузган. Шундан буён турли мусобақаларда 60 та ўйинда жамоа дарвозасини қўриқлаган. Амалдаги шартномаси 2024-йил 31-декабргача имзоланган бўлиб, трансфер нархи 300 000 еврони ташкил этади[2].

2023-йилги мавсумда Умиджон Ўзбекистон Суперлигасида 2 маротаба асосий таркибда майдонга тушган ва 180 дақиқа давомида тўлиқ ҳаракат қилди. Ушбу 2 та ўйинда жами 9 та тўп ўтказиб юборди ва бу унинг асосий таркиб учун курашига салбий таъсир кўрсатди. Сариқ ва қизил карточкалар олмади. 10 та ўйинни заҳирадан кузатди[3].

2024-йил 27-декабрда Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси билан шартнома имзолаган[4].

Ўзбекистон терма жамоаларида

Умиджон Эргашев 2016-йилда Ўзбекистон У-19 жамоасига чақирилган ва Осиё чемпионатида 2 та ўйинда майдонга тушган[5]. 2018-йилда Узбекистан У-20 жамоасига, 2020-йил эса Ўзбекистон У-23 жамоасига чақирув олган. Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам бир неча маротаба чақирув олган бўлсада, ҳали майдонга тушмаган.

Терма жамоа Ўйин Гол Дақиқа
Ўзбекистон У-19 2 0 180
Ўзбекистон У-20 3 0 270
Ўзбекистон У-23 2 0 180
Ўзбекистон 0 0 0

Ютуқлар

2021-йилда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон У-23 жамоаси таркибида Анталя Cуп 2021 халқаро турнирининг энг яхши дарвозабони дея топилган[6].

Жамоавий

Oʻzbekiston bayrogʻi Насаф

Манбалар

  1. ↑ [1][сайт ишламайди]
  2. ↑ „Умид Эргашев“. Трансфермаркт. Қаралди: 4-август 2023-йил.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „Умиджон Эргашев“. УзПФЛ. 2023-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-август 2023-йил.
  4. ↑ „Расман: Умиджон Эргашев – "Навбаҳор" футболчиси!“ (2024-йил 27-декабр).
  5. ↑ „АФC У-19 Чампионшип Баҳраин 2016: Меэт тҳе Теамс“. АФC. Қаралди: 4-август 2023-йил.
  6. ↑ „Умиджон Эргашев "Анталя Cуп 2021"нинг энг яхши дарвозабони деб топилди + ФОТО“. Оламспорт. Қаралди: 4-август 2023-йил.

Ҳаволалар