Умиджон Шарипов (тожикча: Умедҷон Шарипов; 1992-йил 4-сентябр; Тожикистон) – тожикистонлик футболчи, ярим ҳимоячи. 2013-йилдан Тожикистон терма жамоасида ҳам ўйнамоқда. Мамлакатининг ёшлар терма жамоасида ўйнаган.

Умиджон Шарипов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Умиджон Шарипов
Таваллуд санаси 1992-йил 4-октябр (1992-10-04) (34 ёш)
Таваллуд жойи Тожикистон
Бўйи 1.70 м (5 фт 7 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Кҳатлон
Рақами 63

Фаолияти

Умиджон Шарипов Қўрғонтепадаги ўсмирлар спорт мактабида футбол бўйича таҳсил олган. Кейинчалик Қўрғонтепанинг „Вахш“ клуби ёшлар жамоасида ўйнай бошлаган. 2012-йилгача ушбу клубда тўп сурган ва ўша йили Душанбенинг „Истиқлол“ клубига ўтган. 2016-йил бошига қадар „Истиқлол“ да тўп сурган, сўнгра Вахшга қайтган. 2017-йил бошида Ўзбекистоннинг Муборак шаҳри „Маш’ал“ клуби билан бир йиллик шартнома имзолаган[1].

2012-йилдан буён Тожикистон ёшлар терма жамоасида ўйнаб келмоқда. 2013-йилнинг август ойида Ҳиндистон терма жамоасига қарши ўйинда илк бор Тожикистон терма жамоасига чақирилган. Терма жамоа сафида ўйинга тушган, лекин майдонда ўйнамаган. 2014-йилда Шарипов икки марта Эстония ва Беларус терма жамоаларига қарши ўйинларда ўз мамлакати терма жамоасига чақирилган бўлса-да, яна мураббийлар майдонга қўйиб юборилмаган ва захирада қолган. Терма жамоадаги дебютини 2015-йилнинг июн ойида Бангладешга қарши ўйинда ўтказган. Кейинги йилларда мунтазам равишда Тожикистон терма жамоасига чақирилиб турган[2].

Ютуқлари

  • Тожикистон чемпиони: 2014, 2015
  • Тожикистон чемпионатининг кумуш медали совриндори: 2013
  • Тожикистон чемпионатининг бронза медали совриндори: 2012
  • Тожикистон кубоги соҳиби: 2013, 2014, 2015
  • Тожикистон кубоги финалчиси: 2012
  • Тожикистон Суперкубоги соҳиби: 2014, 2015

Манбалар