Умир масжиди – Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси тасарруфидаги жоме масжид бўлиб, Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган бўлиб, туман масжид ва мадрасалар таркибига киради[1].

Масжид
Умир жоме масжиди
Умир
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Тошкент
Туман Зангиота
Йўналиши сунний
Мулкдор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Мусулмонлар идораси
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Сўнги имом Нурали домла Мавлонов
Қурилиш материали ғишт, бетон, мармар
Ҳолати амалдаги
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик
Кутубхона

Жойлашуви ва фаолияти

Умир жоме масжиди Тошкент вилояти ҳудудидаги Зангиота тумани, Қатортоқ номли қишлоқ фуқаролар йиғини, Қатортол жамоа хўжалиги, Бобур маҳалла фуқаролар йиғини 40-уйда жойлашган[2]. Мазкур масжиднинг бош имом-хатиби Нурали домла Мавлонов бўлиб, ушбу масжидга Қатортол қишлоқ фуқаролар йиғини, Бобур кўчасида истиқомат қилувчи маҳаллий аҳолилар, ҳамда, ушбу ҳудудларга яқин бўлган маҳалла фуқаролари йиғинидан, гузарлардан, овуллардан ва қишлоқлардан маҳаллий аҳоли вакиллари, мусофирлар, зиёратчилар, меҳмонлар ташриф буюришиб, намоз иботанини адо этишади. Умир жоме масжиди Тошкент шаҳрига яқин бўлган ҳудудда жойлашганлиги туфайли, масжидга доимий равишда Жума намози, Рамазон ва Қурбон ҳайити намозларида кўплаб намозхонлар, аҳолилар, йўловчилар ташриф буюришади.

Тарихи

Умир жоме масжиди қачон барпо этилганлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Масжид биноси бир неча йиллар олдин халқ ҳашар йўли билан маҳаллий аҳоли вакиллари, ҳомийлар, уламолар, тадбиркорлар томонидан қайтадан барпо этилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 1999-йил 8-сентабр кунида рўйхатдан ўтиб, унинг устави Тошкент вилоят адлия бошқармасида рўйхатга олинган[3]. Ҳозирда ушбу масжид ўз бағрига 1500 нафардан зиёд бўлган намозхонларни ва зиёрачиларни сиғдира оладиган замонавий бинога эга.

Манбалар

  1. ↑ „УМИР ЖОМЕ МАСЖИДИ“. масжид.уз. Қаралди: 27-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „"УМИР" ЖОМЕЪ МАСЖИДИ“. стацнет.cо. стацнет.cо. Қаралди: 27-ноябр 2023-йил.
  3. ↑ „Информация о компании“. узорг.инфо. 2025-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-ноябр 2023-йил.