Ummu Iso binti Muso Al-Hadiy
Умму Исо бинту Мусо Ал-Ҳадий (арабча: أم عيسى بنت موسى الهادي) — Аббосийлар сулоласининг тўртинчи ҳукмдори халифа Ал-Ҳадийнинг қизи, халифа Ҳорун ар-Рашиднинг жияни ва еттинчи Аббосий халифаси Ал-Маъмуннинг бош хотини бўлган Аббосийлар маликаси.
| Умму Исо бинту Мусо Ал-Ҳадий أم عيسى بنت موسى الهادي | |
|---|---|
| Завжат ал халифа | |
| Аббосийлар халифасининг рафиқаси | |
| Ўтмишдоши | Лубана бинт Али ибн Ал-Маҳдий |
| Давомчиси | Ҳадича бинт ал-Ҳасан ибн Саҳл |
| Туғилиши |
783 ёки 785-йил Аббосийлар халифалиги Бағдод ёки Ҳадиса шаҳри |
| Вафоти |
830-йиллар Аббосийлар халифалиги Бағдод шаҳри |
| Турмуш ўртоғи | Ал-Маъмун |
| Фарзандлари |
|
| Сулола | Аббосийлар |
| Отаси | Мусо Ал-Ҳадий |
| Дини | Ислом |
Умму Исо Ал-Ҳадийнинг (ҳукмронлиги 785-786-йиллар) канизакларидан бирининг қизи эди. У 783 ёки 785-йилларда туғилган. Болалиги Баг'додда ўтган. Отаси 786-йилда вафот этганида у ёш бола эди. Уни отасининг ўрнига амакиси Ҳорун ар-Рашид тарбия қилди. Ал-Ҳадий вафотидан кейин амакиси унга ва укасига ғамхўрлик қилди.
Ал-Маъмун биринчи хотини сифатида амакиси Ал-Ҳадийнинг қизи бўлган Умму Исога уйланди, у ўн саккиз ёшида унга уйланди. Уларнинг Муҳаммад Ал-Асғар ва Абдуллоҳ исмли икки ўғли бор эди[1]. Улар халифа Ҳорун ар-Рашид ҳукмронлиги даврида никоҳдан ўтишган. Шунингдек, Ал-Ҳадийнинг Исмоил ва Жаъфар исмли икки ўғли Ҳорун ар-Рашиднинг қизлари Ҳамдуна ва Фотимага уйланишди[2]. Шундай қилиб, Ҳоруннинг икки қизи Умму Исонинг ҳам амакиваччалари, ҳам келинойилари эди. Унинг ҳаёти ҳарамида танҳо ҳаёт кечганлиги сабабли у ҳақида фақат бир неча нарсаларгина маълум.
Умму Исо эри Ал-Маъмундан бир-икки ёш катта эди. Унинг эри отаси вафот этган ва амакиси халифаликка тахтига ўтирган куннинг ўзида туғилган эди.
Унинг амакиси, халифа Ҳорун ар-Рашид икки катта ўғли Ал-Амин ва Ал-Маъмунни тахт ворислигига номзодини илгари сурган эди. 792-йилда Ҳорун Муҳаммадга Ал-Амин („Ишончли“) номи билан содиқлик қасамёдини (байъат) қабул қилдириб, уни амалда тахт вориси этиб белгилаб қўйди. Абдуллоҳ иккинчи меросхўр деб аталмади ва 799-йилгача Ал-Маъмун („Ишончли шахс“) номи билан аталган[3][1]. Умму Исонинг эри Ал-Маъмун амакиваччаси ва қайин оғаси Ал-Амин вафотидан кейин халифа бўлди. 813-йилда Ал-Аминнинг боши танасидан жудо қилинди ва Ал-Маъмун сўзсиз халифалик тахтига ўтирди[4].
Оила
Умму Исо Аббосийлар ҳукмрон хонадонига ҳам ота, ҳам она томонидан қариндош эди. У бир қанча Аббосий халифалари, Аббосий шаҳзодаси ва маликалари билан замондош бўлган.
| Т/р. | Аббосийлар | Қариндошлиги |
|---|---|---|
| 1 | Муса ал-Ҳадий | Отаси |
| 2 | Ҳорун ар-Рашид | Амакиси ва қайнатаси |
| 3 | Ал-Амин | Амакиваччаси ва қайин оғаси |
| 4 | Ал-Ма'мун | Турмуш ўртоғи |
| 5 | Муҳаммад Ал-Асғар | Тўнғич ўғли |
| 6 | Абдаллаҳ ибн ал-Маъмун | Иккинчи ўғли |
| 7 | Ҳамдунаҳ бинт Ҳорун ар-Рашид | Амакиваччаси ва келинойиси |
| 8 | Фотима бинт Ҳорун ар-Рашид | Амакиваччаси ва келинойиси |
| 9 | Жафар ибн Муса ал-Ҳади | Акаси |
| 10 | Ал-Аббас ибн Муса ал-Ҳади | Акаси |
| 11 | Абдаллаҳ ибн Муса ал-Ҳади | Акаси |
| 12 | Ишақ ибн Муса ал-Ҳади | Акаси |
| 13 | Исмаъил ибн Муса ал-Ҳади | Акаси |
| 14 | Сулайман ибн Муса ал-Ҳади | Акаси |
| 15 | Муса ибн Муса ал-Ҳади | Укаси |
| 16 | Умм ал-Аббас бинт Муса ал-Ҳади | Синглиси |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Рекая 1991, с. 331.
- ↑ Абботт 1946, сс. 157.
- ↑ Габриэли 1960, с. 437.
- ↑ Кеннеди, Ҳугҳ. Пайғамбар ва халифаликлар даври. Лондон ва Ню-Ёрк: Пеарсон Лонгман — 148–150-бет. ИСБН 0-582-49312-9.
Адабиётлар
- Рекая, М.. ал-Маʾмūн — 331–339-бет.
- Абботт, Набиа. Тwо Қуээнс оф Багҳдад: Мотҳер анд Wифе оф Ҳāрūн Ал Рашīд. Университй оф Чиcаго Пресс, 1946. ИСБН 978-0-86356-031-6.
- Ибн ал-Сāʿī (2017). Cонсорц оф тҳе Cалипҳс: Wомен анд тҳе Cоурт оф Багҳдад
- Габриэли, Ф.. ал-Амīн — 437–438-бет.