Уммон – Зоҳид Рихсиев томонидан тузилган мусиқий гуруҳ. Гуруҳ 2007—2008-йилларда Сокин тун[1] қўшиғи билан шуҳрат қозонди.

Уммон
Умумий маълумот
Келиб чиқиши Ўзбекистон
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Фаолият йиллари 2007-2020
Жанр Поп-сокин
Собиқ аъзолар
  • Зоҳид Рихсиев
  • Жасур Рафиқов
  • Шоҳруҳ Исамуҳаммедов

Уммон гуруҳи аудиторияси асосан ёшлар учун мўлжалланган. Уммон гуруҳи 2007-йилда йигитларнинг қўшиқ ижро этишга қизиқиши натижасида ҳаваскор гуруҳ сифатида ташкил топган. Гуруҳ аввал бошда "Жазо" номи остида тузилган, бироқ, бу ном мухлисларга ёқмагани учун гуруҳ номи "Уммон"га ўзгартирилган. Гуруҳ ҳозирги кунда ҳам Ўзбекистондаги етакчи мусиқий гуруҳлардан бири сифатида ўз мақомини сақлаб келмоқда.

Гуруҳнинг

2010-йил 18-сентабрда „Туркистон“ ёзги саройида;

2011-йил 1-июнда „Истиқлол“ санъат саройида, икки сеансда;

2011-йил 17-сентабрда „Туркистон“ ёзги саройида;

2015-йил 27-28-май кунлари "Истиқлол" санъат саройида;

2016 1-2-июн кунлари „Истиқлол“ санъат саройида ўз шоу-дастурларини тақдим этган.

Гуруҳ 2018-йилнинг ёзига келиб, гуруҳ асосчиси Зоҳид Рихсиев гуруҳни тарк этиб, яккахон ижодкор бўлгандан сўнг дуо гуруҳ сифатида фаолиятини давом эттирган. 2020-йил бошларида гуруҳдан навбатдаги а'зо Жасур Рафиқов ҳам чиқиб кетиши натижасида гуруҳ тўлақонли тугатилади. Бироқ, гуруҳнинг сўнгги а'зоси Шохруҳ Исамуҳаммедов фаолиятини "Уммон" тахаллуси остида давом эттирди. 2022-йил 14-ноябрда гуруҳ аъзоси Жасур Рафиқов саратон касаллиги оқибатида вафот этди. "Уммон" 2012-йил "Йилнинг энг яхши гуруҳи" номига сазовор бўлган.

Шахсий ҳаёти

  • Гулноза – Жасур Рафиқовнинг рафиқаси. 2015-йилда уйланган.
  • Азиза – Шоҳруҳ Исамуҳаммедовнинг рафиқаси. 2016-йилда уйланган
  • Камола-Зоҳид Рихсиевнинг рафиқаси 2020-йилда уйланган.

2022-йил 14-ноябр куни Уммон гуруҳининг собиқ аъзоси Жасур оғир хасталикдан сўнг вафот этди.

Шунингдек шу гуруҳ аъзоси Зоҳид Рихсиев 29-сентабр 2022-йил санасида содир бўлган автокатастрофа туфайли кома холатига тушиб қолган. Кўмадан чиқибоқ у оталик бахтига мушарраф бўлди ва ўғлига Жибриил исмини қўйди.

Дискографияси

Сингллари

Йил Қўшиқ Изоҳ
2011 „Қандай унутдинг?“
„Хиёнат“
„Алдамади ёлғон“
„Дўст“
„Севги фазоси“ (Самандар қўшиғига кавер)
2007 „Сокин тун“
„Севавераман“
2012 „Во ажаб“ (Муниса Ризаева билан)
2013 „Тўхта“
„Кечиргин“ „Сўрама уни“
„Воз кечдинг“
„Вақт“
„Яна-яна“
„Ана энди йиғла“
„И’м а Дисcо (Аяма дисcо)“
2014 „Сен кечир“
„Эслаб қол“
2015 „Эслама уни (wитҳ Принcе Кҳалил)“
„Сенсиз“
„Абадул абад“
„Шошилма“
„Ҳаммаси ёлғон“
„Шамол“
„Азизам“
„Ҳаммамиз бирга“
2016 „Айбим“
„Қийнама юрагимни“
„Келмаса малол“
„Янги йил“
„Қўғирчоқ“
2017 „Ҳавони қара“
„Ундай алдама“
„Изларинга“
„Лайли“
2018 „Ёғганда қор“
„Бир Кун“
„Ўқ тегди“
„Тамом“
„Оқ терак (феат Муниса Ризаева)“

Клиплари

Йил Қўшиқ Режиссор
2012 „Во ажаб“ (Муниса Ризаева билан)
2015 „Тола“ Рауф Парпиев (Набиев)
2017 „Сен меники эмассан“ Санжар Маткаримов
„Қўғирчоқ“
2018 „Оқ гулим“

Филмографияси

Манбалар