Умму Рувмон Зайнаб бинти Омир ибн Уваймир ибн Абд Шамс ибн Аттоб ал-Кинония – (вафоти 628-йил; ҳижрий 6-йилда), куняси „Умму Рувмон “ (арабча: أمّ رومان زينب بنت عامر بن عويمر بن عبد شمس بن عتاب الفراسية الكنانية‎‎) Ислом пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси эди . У Абу Бакр розияллоҳу анҳонинг хотини ва Оиша розияллоҳу анҳонинг онаси бўлган[1][2].

Биографияси

Зайнаб Кинана қабиласининг Ал-Ҳорис ибн Ғанам уруғидан бўлган Амир ибн Умаймирнинг қизи эди[3]. У Азд қабиласидан бўлган Абдуллоҳ ибн Ҳорисга турмушга чиқди ва уларнинг Туфайл исмли бир ўғли бор эди[4]. Оила Маккага кўчиб ўтди ва у ерда ал-Ҳорис Абу Бакр билан иттифоқ тузди[4]. Абу Бакр Сиддиқ эса аллақачон Қутайла бинти Абдулуззога уйланган эди.

Орадан кўп ўтмай, Умму Рувмон бева бўлиб, ҳеч қандай ёрдамсиз қолди. Кейин Абу Бакр унга уйланди. Уларнинг икки фарзанди бор эди, булар: Абдалраҳмон ва Оишадир[4].

Умму Рувмон 622-йили Оиша ва унинг ўгай фарзандлари Асмо ва Абдуллоҳ ҳамроҳлигида Мадина шаҳрига ҳижрат қилдилар[3].

Ибн Саъд Умму Рувмонни 628-йил апрел/май ойларида Мадинада вафот этганини айтади[4][5]. Бироқ, Ибн Ҳажар ал-Асқалоний унинг ўлимини 630-йилда деб маълумот келтирган.  У қабрга туширилаётганда, Муҳаммад: „Ким ҳурнинг қандай кўринишини билмоқчи бўлса, Умму Рувмонга қарасин“, деди[4].

Манбалар

  1. ↑ Талҳами, Гҳада. Ҳисториcал Диcтионарй оф Wомен ин тҳе Миддле Эаст анд Нортҳ Африcа, 2012 — 632–634-бет. 
  2. ↑ Стоне, Cаролине. Тҳе Эмброидериэс оф Нортҳ Африcа, 1985 — 76-бет. „"...анд перҳапс ит шоулд нот бе форготтен тҳат Аиша, тҳе фавоурите wифе оф Тҳе Исламиc Муҳаммад, wҳосе наме меанс 'Тҳе Ливинг Оне', wас (деатҳ 627) тҳе даугҳтер оф Умм Руман, 'Тҳе Мотҳер оф тҳе Помегранате'."“ 
  3. ↑ 3,0 3,1 Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарикҳ ал-Русул wаъл-Мулук. Транслатед бй Ландау-Тассерон, Э. (1998). Биограпҳиэс оф тҳе Пропҳетъс Cомпанионс анд Тҳеир Суccессорс, пп. 171-172. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Муҳаммад ибн Саад, Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина, п. 193. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  5. ↑ Нāсикҳ ал-тавāрīкҳ : зиндагāнī-и Пайāмбар вол:2, 1162 ИСБН 9643311120