Ummu Varaqa
Умму Варақа бинти Абдуллоҳ ибн ал-Ҳорис Ансория (арабча: أم ورقة بنت عبد الله بن الحارث), Умму Варақа номи билан танилган, ислом пайғамбари Муҳаммаднинг аёл саҳобаларидан бири. Илмли, билимли, тақводор ва камтар аёл бўлган. Пайғамбар Муҳаммад унга ўз уйида намоз ўқишини тайинлаган.
Ҳаёти
Умму Варақа Қур’онни тўлиқ ёд олган кам сонли кишилардан бири эди. У, шунингдек, Қур’он ёзиб олинмасидан олдинроқ уни оғзаки ривоят қилганлардан бири ҳам бўлган[1].
Умму Варақа Қур’он тиловат қилишни билганлиги боис[2] Муҳаммад уни хонадонида намоз ўқишини тайинлаган.
Ибн Саъд ривоятига кўра, Муҳаммад Умму Варақани Бадр жангида унга ҳамроҳ бўлишига рухсат бермаган. Варақа Умар халифалиги даврида қўл остидаги икки хизматкор, бир эркак ва бир аёл томонидан ўлдириб кетилган, хизматкорларларнинг ўзи эса уни ўлдиргач, қочиб кетишган[3][4].
Манбалар
- ↑ Wалтер, Wиэбке. Wомен ин Ислам. Маркус Wиэнер Публишерс, 1981 — 111-бет.
- ↑ Кҳанкан, Шерин. Wомен аре тҳе Футуре оф Ислам. Эбурй Публишинг, 2018.
- ↑ Ибн Саъд: Китаб ал-Табақат ал-Кабир, вол. 8, п. 335.
- ↑ Асма Афсаруддин, "Реcонститутинг Wоменъс Ливес: Гендер анд тҳе Поэтиcс оф Нарративе ин Медиэвал Биограпҳиcал Cоллеcтионс, " Тҳе Муслим Wорлд 92 (Фалл 2002): 462.